Қизил ловияли салат
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тайёрлаш вақти: 10 дақ.
- Тоифа: Салат ва газаклар
- Таомнинг калориялилиги: 1132.1 ккал
- 2015-10-27 14:32:15
- 0
- 0
- 11685
Масаллиқлар
- помидор - 2 дона
- саримсоқпиёз - 2 дона
- туз - 1 таъбга кўра
- кўкат - 0.5 боғ
- краб таёқчалари - 100 гр
- ловия - 0.5 литр
Тайёрлаш усули
1. Краб таёқчаларини майдалаб тўғранг. Консерваланган қизил ловияни сувидан ажратинг.
2. Помидорни ўртача катталикда тўғранг. Кўкатларни майдаланг, саримсоқпиёзни эзинг. Барча масаллиқларни аралаштириб, туз ва мурч солинг. Сўнгра маёнез қўшасиз. Истакка кўра қуритилган нон бўлаклари ҳам солиш мумкин.