Лавашли пицца
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тайёрлаш вақти: 15 дақ.
- Тоифа: Нонушта
- Таомнинг калориялилиги: 2187.3 ккал
- 2015-10-27 17:13:22
- 0
- 0
- 12310
Масаллиқлар
- помидор - 2 дона
- бодринг - 2 дона
- сариёғ - 1 ош қошиқ
- туз - 1 чой қошиқ
- пишлоқ - 150 гр
- майонез - 4 ош қошиқ
- лаваш - 2 дона
- дудланган курка гўшти - 100 гр
Тайёрлаш усули
1. Лаваш хамирини текис очиб, юзасига маёнездан суртинг. Битта хамир бўлагини газ печи патнисига қўйиб, устидан сомонча шаклида тўғралган курка гўшти, йирик кесилган помидор ва бодрингни териб чиқинг.
2. Масаллиқлар устидан туз сепишни унутманг. Сўнг қирғчдан ўтказилган пишлоқдан сепиб, иккинчи лаваш хамири билан беркитинг. Унинг юзасига сариёғ суртиб, 10-15 дақиқа газхонага қўяасиз. Тайёр бўлгач, иссиқлигида бўлакларга ажратиб олинг.