Қатлама сомса
- Муаллиф: Мирзахаджаева Севара Адилхаджаевна
- Тайёрлаш вақти: 120 дақ.
- Тоифа: Пишириқ
- Таомнинг калориялилиги: 7546.38 ккал
- 2015-11-30 15:05:27
- 0
- 2
- 25348
Масаллиқлар
- мол гўшти - 500 гр
- пиёз - 300 гр
- ун - 1 кг
- думба ёғ - 150 гр
- сув - 1 стакан
- туз - 2 чой қошиқ
- сода - 1 чой қошиқ
- сирка - 1 чой қошиқ
- маргарин - 250 гр
- қатиқ - 100 гр
Тайёрлаш усули
Қатиқ ичига сиркада сўндирилган сода солиниб, аралаштирилади ва туз солинган сувга солиб, аралаштирилади. Кетидан ун сепилиб, ўртача қаттиқликда хамир қорилади. Тайёр хамир 30 дақиқа тиндирилади. Сўнгра юпқа ёйилиб, эритилган маргарин суртилади.
Хамир зич ўралиб, целлофанга ёпилади ва 1 сутка музлатгичда сақланади.
Гўшт, пиёз ва чарви майда тўғралиб, таъбга кўра туз сепилади ва аралаштирилади.
Хамир музлатгичдан олиниб, эритилади ва майда зувалачаларга кесилиб, жувада ёйилади. Ёйилган зувалачалар марказига қийма солинади. Сомса юмалоқ шаклда тугилиб, тўрттаси бирлаштирилади.
Листга териб чиқилгач, устидан тухум суртилиб, кунжут уруғи сепилади. сомсалар 220 даражагача қиздирилган газ печига солиниб, 10 дақиқадан сўнг олов даражаси 180 даражагача пасайтирилади ва яна 25 дақиқа пиширилади. Пишган сомсалар газ печидан олиниб, устига озгина совуқ сув сачратиб юборилади. Шунда сомсаларингиз ялтироқ тусга кириб, янада иштаҳаочар кўринишга эга бўлади. Ёқимли иштаҳа!
Изоҳ
-
Salom! Sho'rvali somsa qandey tayyorlanadi?ёзилган 13:52 14.04.2016
-
Safiyya "Sho'rvali somsa" tayyorlanish jarayonini quyida havolasi keltirilgan videorolik orqali ko'rishingiz mumkin bo'ladi. Unda hammasi batafsil ko'rsatilgan http://utube.uz/video/694e4febdb71ab4/Shorvali-som...
ёзилган 16:32 15.04.2016