Қиймали бақлажон запеканкаси

  • 2016-01-08 12:39:16
  • 0
  • 0
  • 10971

Масаллиқлар

  • бақлажон - 2 дона
  • помидор - 4 дона
  • кунгабоқар ёғи - 1 стакан
  • шакар - 1 чой қошиқ
  • кўкат - 0.5 боғ
  • лимон шарбати - 1 дона
  • пишлоқ - 200 гр
  • саримсоқпиёз донаси - 4 дона
  • кашнич (кинза) - 0.5 боғ

Тайёрлаш усули

Тайёрланиши:
Бақлажонни узунасига 5мм.да қалинликда пластик шаклда охирига 1,5см етказмасдан тўғралади, тўғраб бўлганда худди елпиғичгаўҳшаган бўлади. Хар битта пластинкани орасига таъми кириши учун туз ва мурч сепиб чиқилади. Сиримизни озгина бўлагини пластик шаклда тўғраб, помидорни 2тасини парраклаб думалоқ шаклда тўғриймиз. Бақлажон пластикларини хар бирини орасига парраклаб тўғралган сир, помидорлани қўйиб чиқамиз. Сўнг листимизга териб чиқамиз.
Буёқда қолган 2 помидорни қайноқ сувга солиб пўстидан тозалиймизда майда кубик шаклида тўғраб сковородкага ўсимлик ёгида - тўғралган помидоримизни, майдаланган чиснок(қиргични майдасидан чиқазса ҳам бўлади), озроқ шакар, туз, ва лимон сувини сиқиб соламизда аралаштириб соус бўлганига қадар қовурамиз. Тайёр бўлган соусни Бақлажонимизни паррак пластиги устидан қуямизда, духовкада 180градусда 20-25 дақиқа давомида пишириб оламиз. Листни олиб устидан сирни қиргичдан чиқазиб сепиб, қайта духовкага 5 дақиқага яна қўйиб пиширамиз. Тайёр бўлган запеканкамизни ликопга териб, кўкат билан хохиш бўйича безаб дастурхонга тортамиз