Мисрча макарон
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тайёрлаш вақти: 60 дақ.
- Тоифа: Қуюқ овқатлар
- Таомнинг калориялилиги: 4519.8 ккал
- 2016-03-01 12:42:38
- 0
- 0
- 8837
Масаллиқлар
- пиёз - 1 дона
- помидор - 3 дона
- саримсоқпиёз - 2 дона
- ун - 3 ош қошиқ
- сариёғ - 60 гр
- туз - 1 таъбга кўра
- сут - 0.5 литр
- томат пастаси - 2 ош қошиқ
- тухум сариғи - 2 дона
- пишлоқ тилими - 100 гр
- мол гўшти қиймаси - 0.5 кг
- макарон - 0.5 кг
Тайёрлаш усули
Қозонга озгина ёг с/б пиёзни қовурамиз кейин чиснокларни майда қилиб тўграб соламиз кейин қиймани с/б яҳшилаб қовурамиз ,помидор ва тамат с/б қовурамиз туз муруч с/б 15 дақиқага димлаб қўямиз.
Энди макаронимизани қайнатиб оламиз,пишиб кетмасин!!
идишда сарёгни эритиб ун солиб озгина қовурворамиз ,яна алоҳида идишда сутка икта туҳум саригини с/б бир марта қайнатволамиз .Сутни олиб сарёгни устига с/б қайнатамиз кейин туз муруч сомаиз қуюқ бўлгунча пиширамиз .
тайёр бўлган соусимизга пишлоқни қиргичдан ўтказиб соламиз.
қайнатилган макаронимизани ярмига соусни учдан бир қисмини с/б аралаштирамиз ва чуқур идишка текиз қилиб соламиз уни устидан тайёр бўлган қиймамизни ҳаммасини соламиз яна ярим макаринимизага соусни 2 дан бир қисмини солиб аралаштириб қиймани устидан теккиз қилиб соламиз қолган соусимизни устига суриб чиқамиз .
ўрта оловга 30 минутка қўямиз тегини ўчириб 10 минутка дуҳовкада қолдирамиз, шу билан овқатимиз тайёр пишкандан кейин кесиб тарелкаларга тортилади