Картошкали пирог
- Муаллиф: Ashurova Baxora Muminovna
- Тайёрлаш вақти: 90 дақ.
- Тоифа: Пишириқ
- 2016-06-08 18:00:10
- 3
- 0
- 13765
Масаллиқлар
- картошка - 4 дона
- тухум - 2 дона
- туз - 1 таъбга кўра
- туйилган қора мурч - 1 таъбга кўра
- кўкат - 1 боғ
- шовул - 200 гр
- творог - 250 гр
- исмалоқ - 200 гр
- лимон пўстлоғи - 1 дона
- фета пишлоғи - 100 гр
Тайёрлаш усули
Ушбу пирогни баҳор ва ёз мавсумларида, айни кўкатлар кўп бўлган пайтда тайёрлаш тавсия этилади.
1-қадам.
Картошкани тозаланг. Ярмини қалинлиги 3-4 мм келадиган ҳалқа шаклида кесинг. Қолган қисмини худди шу қалинликда узунасига қилиб кесиб чиқинг. Товани яхшилаб қиздириб, озгина ёғ суртинг. Энди картошкаларни порцияларга бўлиб, тилла рангга киргунча қовуринг. Қовурилган картошкаларни қоғозли сочиққа ортиқча ёғи чиқиб кетиши учун қўйинг.
2-қадам.
Отқулоқ ва исмалоқни тозалаб, йирик қилиб тўғранг. Кейин уларни товага солиб, 2 ош қошиқда сув қўшинг ва тахминан 4 дақиқа давомида пиширинг. Энди кўкатларни дуршлаг ёрдамида сувидан сирқитиб юборинг.
3-қадам.
Фета пишлоғини вилка ёрдамида майда бўлакларга бўлинг. Петрушка, укроп ва кўк пиёзни майда қилиб тўғранг. Идишга тухум ва творогни солиб, тўғралган кўкатлар, пиширилган отқулоқ ва исмалоқ, фета пишлоғи ва лимон цедрасини қўшиб ҳаммасини аралаштиринг. Туз ва зираворларни солиш ёдингиздан чиқмасин.
4-қадам.
Духовкани 175 °С ҳароратгача қиздиринг ва диаметри 24 см бўлган айлана шаклидаги идишни четлари билан ёғлаб чиқинг. Идиш тагига ҳалқа шаклидаги, ёнларига эса узунчоқ шаклдаги картошкаларни теринг. Энди начинкани ичига солиб текислаб, духовкага солинг. Пирог 40-45 дақиқада тайёр бўлади.
Тайёр пирогни идишида 15 дақиқага совиш учун қолдиринг. Кейин эҳтиёткорлик билан пирогни идишдан олинг. Пирогни иссиқ ёки совуқ ҳолда ҳам дастурхонга тортиқ қилишингиз мумкин.
Ёқимли иштаҳа!