Товуқли салат

  • 2016-12-09 15:59:08
  • 1
  • 0
  • 23398

Масаллиқлар

  • пиёз - 200 гр
  • тухум - 7 дона
  • туз - 1 таъбга кўра
  • товуқ филеси - 500 гр
  • майонез - 1 таъбга кўра

Тайёрлаш усули

Тухумли блинчиклар салатга ажойиб, ёқимли таъм беради.

Қайнатилган товуқ филеси ўрнига дудланган товуқ гўштидан фойдаланса ҳам бўлади.

Бундан ташқари, салат енгил бўлиши учун унга бодринг қўшиш ҳам мумкин.

Кўрсатилган масаллиқлар миқдоридан 6-8 порция салат чиқади.

Биринчи бўлиб, товуқ филеси тайёр бўлгунича сувда қайнатинг (қайнаб чиққанидан сўнг тахминан 20 дақиқа).

Гўшт совугандан кейин уни майда қилиб тўғранг.

Пиёзни ҳам майдалаб тўғранг.


Энди пиёзни қайнаган сувга 10 дақиқага солиб қўйинг, кейин сувни тўкиб, пиёзни совуқ сувда чайинг.

Ҳар бир тухумни алоҳида чақиб, кўпиртиринг ва тузини ростланг. Қиздирилган товага озгина ёз солиб, ҳар иккала томони қизаргунча қовуриб олинг.

Блинчикларни совутиб, узунчоқ шаклда кесинг.

Филе, пиёз, тухумли блинчикни ҳаммасини битта идишга солиб, озгина туз ва майонез солинг.

Энди тайёр салатни идишларга солиб, кўкатлар билан безаган ҳолда дастурхонга тортиқ қилишингиз мумкин.

Ёқимли иштаҳа!


Теглар: товуқ осон