Пишлоқли қарсилдоқ чебурек

  • 2015-09-17 11:37:45
  • 1
  • 0
  • 13497

Масаллиқлар

  • кунгабоқар ёғи - 1 ош қошиқ
  • ун - 150 гр
  • сув - 120 мл
  • туз - 1 бир чимдим
  • пишлоқ - 250 гр

Тайёрлаш усули

Пишлоқли чебурег тайёрлаш учун унча кўп бўлмаган миқдорда масаллиқлар—пишлоқ, сув, ун, туз, ва ёғ ишлатилади. Хамир тайёрлаш учун идишга ун ва тузни солиб аралаштирилади. Идишга сув ва ўсимлик ёғи солинади. Эгилувчан хамир қорилади. Хамир қаттиқ бўлиб қолмаслиги керак. Эгилувчан ва юмшоқ бўлиши керак. Хамир озуқа плёнкасига ўраб 15 дақиқага (ёки ҳохишга кўра) тиндириб қўйилади. Пишлоқни катта тишли қирғичдан ўтказиб олинади. Агар пишлоқ унчалик шўр бўлмаса озгина табга кўра туз қўшилади. Тинган хамирни унчалик катта бўлмаган думалоқларга бўлиб чиқилади ва думалоқ шаклда қалинлиги 1 мм қилиб ёйилади. Доира шаклидаги хамир ярмига майдаланган пишлоқ солинади ва хамирнинг қолган қисми намланиб пишлоқли қаватга ёпилади. Товага ёғ солиб қайноқ ҳолга келганда баланд оловда хамирни икки томонини тилло тусга қиргунга қадар қовуриб олинади. Тайёр бўлган чебуреклар озгина совутилади. Чунки қайноқ холда истемол қилинса куйиб қолиш мумкин. Истемолдан ортиб қолган чебурекларни идишга солиб истемол плёнкаси билан ўраб музлатгичда сақлаш мумкин. http://webspoon.ru/receipt/chebureki-s-syrom