Калсий тиш ва суяклар саломатлигини таъминлайди. Мақолада ушбу витаминга эга бўлган ва унинг яхши ўзлаштирилишига ёрдам берадиган маҳсулотларни санаб ўтамиз.


Таъкидлаш жоиз, калсий микроэлементи суяк тўқимасига кириб олиши учун К витамини ҳам зарур. Ўам калсий, ҳам К витамини етарли миқдорда бўлиши керак. Ушбу икки модда организмга бир вақтда тушса, бу жуда қулай. Бундай вазиятда бир вақтнинг ўзида ҳам калсий, ҳам К2 (К витаминининг икки шаклидан бири) манбаси ҳисобланган муайян маҳсулотлар қўл келади.


Пишлоқ4

Қаттиқ пишлоқ (Пармезан)нинг 100 граммида тахминан 7,1 микрограмм К2 витамини бўлади. Шунингдек, навига қараб, 100 грамм пишлоқда 150 дан (эритилган пишлоқ) 700 миллиграммгача (Гауда пишлоғи) калсий бўлади. Бундан ташқари, пишлоқ фосфор, синк, натрий, А витамини, Б гуруҳидаги витаминларга ҳам бой.


Лосос балиғи


2

100 грамм консерваланган лососда 200 миллиграммгача калсий ва 0,5 микрограммгача К витамини мавжуд бўлади. Бундан ташқари, ушбу балиқ таркибида Б гуруҳидаги витаминлар, Омега-3 политўйинмаган ёғ кислоталари кўп миқдорда бор.


Товуқ


5

Товуқ гўштида калсий ҳам, К2 витамини ҳам кўп мисдорда учрайди (100 граммда 27,5 микрограмм). Шу билан бирга, товуқнинг кўкрак қисми парҳез таом бўлиб, унинг 100 грамми 150—200 ккал калорияга эга.


Сутда пиширилган бўтқа

3

Уйда сутда пиширилган бўтқанинг (перловка, гуруч ёки бўғдой ёрмасидан) 100 грамми таркибида тахминан 0,5 мкг К2 витамини ва 120 мг калсий бор.