Қиш учун ўзимизга мос палто танлайми
- Муаллиф: Malika
- Тоифа: Мода ва услуб
- 2015-10-22 11:00:49
- 0
- 0
- 16860
Палто куз ва қишки мавсум гардеробидаги базавий кийимдир, шунингдек, у ташқи кўринишимиз бекам-у куст бўлишининг кафолатидир. Янги мавсумда классик бир хил тусли ёки комбинацияланган, содда ёки мураккаб бичимли, калта ёки эркаклар услубидаги каби хилма-хил моделларни танлаш мумкин.
Хилма-хил ранглар
Кузги барглар ва кечки гуллар тусидаги табиий ранглар урфга кирди. Улар кузги шинамлик ҳиссини беради ва шаҳар манзараси билан уйғунлашиб кетади.
Трикотаж
Янги мавсумда турли безакли ва нақшли трикотаж палтоларни танлашингиз ҳам мумкин. Трикотаждан тикилган cardigan ва палтолар башанг кўринади, уларни ишга ҳам, шаҳар ташқарисига сайрга ҳам кийиш мумкин.
Икки бортли палто
Мазкур куз-қиш мавсуми учун урфдаги ва универсал палто танлашда икки бортли палтоларни кўздан қочирманг. Классик турда бўлгани туфайли, уларни узоқ йиллар давомида ҳам кийиш мумкин.
Мўйнали ёқа ва енглар
Табиий ёки сунъий мўйнадан ишланган кичик детал энг оддий палтога ҳам мисли кўрилмаган жило бера олади. Бундай ёқа кийимингизни нафақат янгича кўринишга келтиради, балки иссиқлик ҳам беради.