Помидор консервалашнинг 4 хил усули
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тоифа: Бувиларимиз маслаҳати
- 2015-10-27 16:28:53
- 0
- 0
- 27967
1-усул: 1 л. сув, 60 граммдан шакар ва туз, саримсоқпиёз, бир донадан аччиқ қалампир ва ширин булғор қалампири, дафна япроғи, 1 ош қошиқ сирка, бир литрли банкага сиғадиган миқдорда қаттиқ помидор керак бўлади. Зираворлар ва помидорларни стерилланган банкага солиб, қайнаган сув қуйилади. 10 дақиқа давомида банкани қопқоғи қўйилади. Банкадаги сувни яна бир марта қайнатиб, банкага қайтарилиб қуйилади. Бу иш умумий щисобда уч марта бажарилиши лозим. Сўнг уксус, шакар ва туз солиниб, банкани консервалаш мумкин.
2-усул: 0,8 л. сув, 1 чой қошиқ сирка, 80-100 гр. шакар, 60-80 гр. туз, пиёз, саримсоқпиёз, дафна япроғи, ўртача катталикдаги қаттиқ помидорлар зарур. Барча зираворларни сирли идишга солиб, устидан сув қуйиб қайнатилади. Ўртача катталикдаги пиёзни 4 бўлакка бўлиб, 2-3 дона саримсоқпиёз бўлаги билан бирга қайнаб турган сувга солинади. Бир литрли банкаларга солиб қўйилган помидорлар устидан қайнатилган сув қуйиб, банкалар ёпилади. Сўнг 85 даражада қиздирилган духовкага 20 дақиқага қўйилади.
3-усул: 1 л. сув, 1 ош қошиқ сирка, 200 гр. шакар, 60-100 гр. туз, 1-2 та дафна япроғи, 10-15 дона мурч донаси, 10 гр. аччиқ қалампир кукуни, ўртача катталикдаги яшил помидорлар.1 кг. яшил помидор учун 50-100 гр. тўғралган пиёз керак. Сирланган идишга барча масаллиқларни солиб, устидан муздек сув қуйилади. 6-8 соатга қолдирилади. Сўнг помидорларни стерилланган банкаларга солинади, сув эса қайнатилгачгина уларнинг устига қуйилади. Консерва тайёр!
4-усул: 2-2,5 кг. помидор, 5 та 10 см.ли олча дарахтининг майда шохчалари, 1 л. сув, 50-100 мл. сирка, 1 стакан асал ёки шакар, 50 гр. туз керак бўлади. Помидорларни ювиб, бандидан узилган эрига санчқини санчиб олинг. Стерилланган банкага олча шохчалари ва помидорларни солинг. Қайнаб турган номакоб сувни икки марта банкага қуйиб олиб, 10 дақиқа давомида димланг. Учинчи марта қайноқ сувни қуйиб, консерванинг қопқоғни маҳкамланг.