Ҳавони тозаловчи гуллар
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тоифа: Бувиларимиз маслаҳати
- 2015-11-16 15:44:10
- 0
- 0
- 19289
Турли хил маиший техника, пластик мебеллар, линолеум, панеллар, бўёқлар, кир ювиш кукунлари ва ювиш воситалари квартира ва офислардаги щавони бензол, фенол, формалдегид, карбонат ангидрид гази, азот оксидлари ва аммиак билан заҳарлайди. Бугун биз квартира ва офисларда экологик вазиятни яхшилашга ёрдам берувчи хона гуллари билан танишамиз.
Гуллар
1. Шеффлера (Счéффлера ёки Соябон дарахти) – чекувчилар яшайдиган ёки ишлайдиган хоналарда ўстириш мумкин. Бу ўсимлик тамаки тутуни таркибидаги никотин ва смолани тез “ютиб юборади”.
2. Тилларанг ссиндапсус (Эпипремнум ауреум ёки Потос) ҳавони бензолдан тозалайди. Ўсимликнинг кенг барглари бу моддани катта миқдорда ҳам “ўзлаштира” олади. Потос тез ўсади, уни кўп суғориш ҳам талаб этилмайди.
3. Драцена (Dracaena) формалдегидни зарарсизлантиради. Бу ўсимлик оз миўдорда бўлса ҳам лаклар, елим ва мебелдан чиқадиган формалдегидни зарарсизлантиради.
4. Хлорофитум (Члоропщйтум) – ҳавога чиқариладиган газларни яхши “ўзлаштиради”. Шунинг учун биринчи ва иккинчи қаватда истиқомат қилувчилар учун бу гул жуда фойдали.
5. Хамедорея (Чамаэдореа элеганс ёки хонаки палма) ҳавони намлантиради, пластмассадан чиқадиган моддаларни филтрлайди.
6. Печак (Ыедера щелих) – ҳавони тозалаш быйича рекордчи ўсимлик ҳисобланади. У формалдегид, бензол, аммиак каби заҳарли моддаларни ўзига сингдиради.
7. Бенжамин фикуси (Ficus бенжамина) – ҳавони энг яхши тозаловчи ўсимликлардан иккинчи ўринда туради. Печак сингари кўпгина заҳарли моддаларни ўзига сингдиради ва чангни оханрабодек ўзига тортиб олади.