30 ёшдан ошганлар учун диета


Бу диэта профессионал диэтолог томонидан тузилган бўлиб унинг асосида витамин ва минераллар ётади.
Эрталабки нонушта (6:00-8:00): 125 грамм творог, сабзавотли салат, 1-2 бўлак нон, чой ёки кофе.
Иккинчи нонушта (10:00-11:00): 1-2 дона мева ва яшил сабзавотлар (бодринг, булғор қалампири).
Кундузги тушлик (13:00-14:00): Ёғсиз шўрва ва қайнатмалар. Товуқнинг кўкрак қисми гўшти ёки ёғсиз мол гўшти. Сабзавотли салат ва яшил нўхатли пюре (диэта давомида пасайиб кетган гемоглобин миқдорини оширади).
Тушлик (16:00-17:00): 1-2 дона мева, ёгурт.
Кечки овқат (18:00-20:00): 1-2 бўлак нон, творог, сабзавотлар.
Кунига камида 10-12 стакан сув ичилади. Кун давомида яшил сабзавотлардан чексиз еса бўлади.