Доимий стресс шароитида қандай қилиб ғайрат-шижоатни қайта тиклаш, куч-қувватни сақлаб туриш мумкин?

Куз фаслида кўпчилик ўзида ҳолдан тойиш, ланжлик, серуйқуликни сезади. Мутахассислар фикрича, авваламбор, овқатланиш ва суюқлик ичиш режимига эътибор қаратиш лозим.

Албатта нонушта қилинг

скачанные файлы

Ўзингизни ҳар куни эрталаб таом ейишга ўргатинг, у максимал даражада фойдали бўлсин. Масалан, қатиқ, мева ва ёнғоқ солинган сўли ёрмасидан бўтқа, янги узилган мевалар сизга бутун кун учун қувват ва тетиклик бағишлайди.

Кофеинни истисно қилинг

Қаҳва организмга қисқа муддатли энергия беради, холос. Ундан кўра, ўтли чойлар, шарбатлар, минерал сув каби анча фойдалироқ ичимликларга ўтиш жоиз. Шунингдек, кунига камида 1,5 литр газсиз сув ичиш тавсия этилади.

Кучли овқатдан воз кечинг

Оғир таомлар сизга тетиклик бағишлаши амри маҳол. Керагидан ортиқча еб қўйишдан эҳтиёт бўлинг — яхшиси, кам-камдан тез-тез тановвул қилган маъқул. Иложи борича, ёғли, аччиқ ва хамирли таомлардан ҳам воз кечинг.

Спорт билан шуғулланишни бошланг, ниҳоят!

Чидамлилик ва фаолликни ошириш учун спорт билан шуғулланиш керак. Кундалик эрталабки гимнастика, пиёда сайр қилиш, стадионда югуриш ёки уйда видеокўрсатма орқали шуғулланиш — истаганингизни танлашингиз мумкин.

Тўйиб ухланг

скачанные файлы (1)

Эрталабдан тетиклик ҳиссини туйиш учун тўйиб ухлаш зарур. Катта одам организми тўлиқ дам олиши учун саккиз соат талаб этилади. Мунтазам равишда уйқуга тўймаслик меҳнат қобилиятингиз ва ташқи кўринишингизга ҳам ўз таъсирини ўтказади.

Барча ташвишларни унутинг ва дам олинг!

Биз доимий вақт танглиги режимида яшашга ўрганиб қолдик, натижада кети узилмайдиган стресслар, тажанглик, ҳамкасблар ва яқинлар билан жанжаллар келиб чиқади. Шу туфайли, бўшашиш ва дам олишга ўрганиш жуда зарур, шу йўл билан куч-қувватни тиклаш мумкин. Мутахассислар “секинлашиш” ва ҳар куни ҳеч бўлмаганда ярим соат ҳеч қаерга шошмасдан, фақат ўзингиз учун вақт ажратишни маслаҳат беради.


Теглар: саломатлик