Таомларни қандай тўғри тақдим этиш лозим


Одоб аҳлоқ қоидалари оддий ва мантиқийдир. Уларни барчасини билиш ресторан ва уйда бўладиган тантанавий кечаларда ноқулай вазиятларни олдини олади. Одоб аҳлоқ қоидаларига таомларни тақдим этиш кетма кетлиги ҳам киради.


Кечаларда кенг таркалган таом тарқатиш кетма кетлиги қуйидагича кечади: газаклар, шўрвалар, балиқ, гўшт, пишлоқ ва ширинликлар. Албатта таомлар сони чегараланмаган ва мажбурий эмас у биз қанча таом тайёрлашимизга боғлиқ. Энг яхшиси тўрт ва беш хил таом тақдим этганимиз ва кичик кечаларда эса ушбу рақамни учга туширганимиз маъқул. Уйда кеча уюштираётган пайтимизда биз бир нечта қоидаларни билишимиз лозим. Газаклар меҳмонлар келгунга қадар дастурхон устида бўлиши керак. Мезбон шўрва ва гўштни тақдим этиши лозим бундан ташқари мезбон соус ва салат солинган идишларга ҳам эътибор бериши лозим.

Меҳмонларга таом тақдим этиш кетма кетлиги биз ҳақимизда кўп маълумот беради. Таом беришни ёши катталардан (биринчи аёллар) бошлашимиз, ўзимизга эса мезбон сифатида энг охирида тақдим этишимиз лозим. Таомларни қўлда тақдим этиш керак эмас. Барча таомлар меҳмон ориндигъининг ўнг тарафидан тақдим этилиши лозим. Ҳудди шу усулда шароб ёки сув идишларини тўлдирамиз. Ичимлик танлови ва тақдим этилиши мезбоннинг вазифасидир. Ичимликлар аввал аёл кейин эса эркак меҳмонларга қуйилиши лозим.