Юрак учун диэта
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тоифа: Гўзаллик ва саломатлик
- 2015-12-11 17:40:33
- 0
- 0
- 6936
Юрагимиз жуда қаттиқ ишлайди шунинг учун уни ҳимоялашимиз ва самарали ҳимоялашни билишимиз лозим.
Холестерол – юрагимизнинг душмани
Холестеролни асосий қисмини танамиз таомдан олади. Қўйилмалар қон томирларида шакилланиб артериосклероз, юрак ҳуружи ва қон босимини ортишига олиб келади. Шунинг учун жисмоний фаолият ва тўғри диэта кунлик ҳаётимизда муҳим ўрин эгаллайди.
Юрак учун фойдали бўлган маҳсулотлар:
Мева ва сабзавотлар – кунига 5 махалдан. Кунлик менюимизда камида ярим киллограм мева ва сабзавотлар бўлиши лозим. Улар толага бой бўлибгина қолмай улар таркибида антиоксидантлар (бета-каротин, C ва Э витаминлари) мавжуддир. Уларда яна артериосклерозга олиб келувчи моддаларни эритувчи фолик кислотаси ва Б гуруҳи витаминлари мавжуд. Уларнинг энг яхшиси яшил баргли сабзавотлар ва ситрус мевалардир.
Ёғсиз сут маҳсулотлари – кунига 3 – 4 махал. Сут, ёгурт ва пишлоқлар калсийни энг яхши манбайи улар ёғларни эритиб керакли вазнни сақлаб турадилар ва бу юрак ҳасталикларини олдини олишда муҳим ўрин тутади.
Ёғсиз гўштлар – ҳафтасига 3 – 4 марта. Мол, чўчқа ва қўй гўштларида асосан танадан чиқадиган ва баъзилари ҳужайраларда учрайдиган ва айниқса қон томир ва артерияларда учраб юрак қон томир хасталикларига олиб келувчи сиал кислотаси мавжуд. Шунинг учун бу гўштлар истеъмолидан қочиб ёғсиз масалан товуқ гўштини истеъмол қилган маъқул.
Донлар – кунига 4 – 5 махал. Бу эланмаган унлардан бўлган маҳсулотлар арпа нони, жигарранг гуруч, мюсли ва сули ёрмаси кабилардир чунки улар толага бойдир. Тола таомдаги холестерол бўлакларини шимиб олади ва уни танага сўрилишини олдини олади.
Ёғли денгиз балиқлар – ҳафтасига 3 марта. Лосос, тунес ёки сардиналар, қондаги триглицеридларни камайтирувчи ва тромбларга қарши хусусиятларга эга, омега 3 гуруҳи ёғли кислоталарга бойдирлар. Балиқларни грилда пишириб ёки қовуриб истеъмол қилган яхши, нон увоқлари ўрнига фойдали ёғли кислоталари мавжуд бўлган иондан фойдаланинг.
Нима зарарли ва ўзингизга қандай ёрдам беришингиз мумкин
Юракка жисмоний фаолият камлиги ва холестеролга бой диэтадан оғирлик тушади. Юрак ҳолати чекиш ва бошқа моддалардан ёмонлашади. Диабет, семизлик ва ҳаттоки грипп ёки депрессия уни нимжонлаштиради. Бирон бир махсус диэтани қўллашни ўзи бизга ҳайратланарли натижа кўрсатмайди бироқ соғлом турмуш тарзи билан биргаликда у қон айланиш тизими фаолиятига жуда яхши таъсир кўрсатади. Шуни ёдда тутишимиз керакки юрак хасталикларининг асосий сабабчиси артериосклероз узоқ вақт давомида аста секин ва касалликни кўринмас белгилари билан ривожланади.