Хомиладор аёллар учун парҳез
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тоифа: Гўзаллик ва саломатлик
- 2015-12-16 13:51:32
- 0
- 0
- 17984
қанчалик таъсири кучли эканлигини тушунувчи барча бўлажак оналар учун парҳез. Хомила учун энг муҳими қуйидаги озуқавий элементлар: фолий кислотаси, темир моддаси, ион, рух моддалари ва жуда керакли бўлган ёғли кислоталар. Ушбу унсурлар таомлар таркибида тўғри миқдорда таъминланиши керак. Хомиладор ва эмизикли аёлларда парҳез хатолари ушбу керакли бўлган элементлар нотўғри миқдорда қабул қилинишидан келиб чиқади.
Нима истеъмол қилишни билингФарзанд кўриш ниятидаги аёллар тўғри овқатланиш принсипларини билишлари керак.Сизга парҳезнинг салбий таъсирларининг олдини олувчи ва талабларингизга мослаш учун бир-нечта фойдали маслаҳатлар:
• Хилма-хил таомлар. Керакли озуқаларни (ўртача 60та тури бор) ўз ичига олувчи битта маҳсулот
йўқ
. Қанча кўп хилма- хил таомларни истеъмолқилсак шунча кўп соғлигимиз учун фойдаси бўлади.
• Фақат қора нон. Жавдари буғдой оқ нонга қараганда 3-5 баробар кўпроқ минералларга бой, ундан ташқари кўпроқ витаминларга ва озиқлантирувч толаларга эга.
• Парҳезингизда темир моддаси миқдорини икки бароварига оширинг. Хомиладор аёл бунинг учун гўшт, парранда гўшти ёки дудланган гўштни кунига икки марта истеъмол қилиши керак (ёғсиз гўшт тавсия этилади).Бундай гўштли таомлар билан бирга темир моддасини сингдирувчи Витамин C ga бой сабзавот ва мевалар истеъмол қилиши маслаҳат қилинади.
• Балиқ маҳсулотларини истеъмол қилиш шарт – улар протеиннинг қимматли манбааси.
• Янги сабзавотлардан салатлар учун тайёрланган сабзавот ёғини кунига камида бир қошиқ истеъмол қилинишингиз керак. У ўзига хомиладорлик учун керак бўлган тўйинтирилмаган ёғли кислоталарини олади.
• Сут ва сутли маҳсулотлар истеъмол қилишни оширинг. Улар она ва бола учун жуда муҳим ҳисобланиб, калсий, Б2, Б12 витаминларига бой ва протеинлик қуввати юқоридир. Кам ёғли маҳсулотлар этарли вазнни ушлаб туришга ёрдам беради.
• Кунига камида 1кг мева ва сабзавотлар истеъмол қилиш керак, чунки улар витамин ва минералларга жуда бой.
• Алкогол маҳсулоти таъқиқланади, кучли кофе ичишни камайтириш ва сигарета чекишни тўхтатиш керак. Гиёҳванд моддалар умуман таъқиқланади. Улар бола тушишига олиб келади ва хомиланинг ривожланишига зарар келтириши мумкин.
Таомлар хилма-хиллигини
Таомлар хилма-хиллигини кўпайтириш ва турли хил маҳсулотларни истеъмол қилиш керакли моддалар танқислиги хатарини пасайтиради. Бу жараёнда витамин ва минералларга талаб сезиларли даражада, хатто 50-100%га ошади. Лекин бу калориялар ҳажмига бой овқатлар ҳажми фақат 300 ккал га ошиши керак. Кўпчилик аёллар ўзининг қоматига эътибор беришга ҳаракат қилади,ҳар хил вазнни камайтирувчи парҳезлар тутиши, одатда яхши мувозанатланмаган ва қайсидир бир озуқа элементларининг камайишига олиб келиши мумкин.Хомиладор аёл нафақат ўзининг озуқа талабларини балки қорнида ривожланаётган эмбриённинг
ҳам талабларини қондириши керак. Шунинг учун, хилма-хил таомлар истеъмол қилиш, табий маҳсулотларга бой, яъни таркибида симулянт моддалар кам бўлган маҳсулотларни истеъмол қилишни унутмаслигингиз керак. Узингиз ва фарзандингизнинг саломатлиги учун.
Меню
Нонушта:
сутли ёрма, иккита қора булочка, иккита юпқа ветчина, помидор, пиёзли зайтун ёғли газак, лимон чой Тушлик:
Буғланган лосос, сабзили, қайнатилган картошкали салад, грейпфрут тоза шарбати
Кечки овқат:
мевали салат, апелсин джем ва қора нон, ёгурт, лимон чойи