Исириқ мўжизаси
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тоифа: Бувиларимиз маслаҳати
- 2016-06-02 14:31:02
- 0
- 0
- 10957
Исириқни танимайдиганлар орамизда бўлмаса керак, албатта. Лекин унинг тиббий хусусиятларини тўла биладагиналар кам топилади. Айнан шуни ҳисобга олган ҳолатда сайтимизнинг бугунги мавзусини исириқнинг тиббий хусусияларини ёритишга қаратдик. Аввал ўсимликнинг биологик тузилиши билан танишиб олсак, исириқ 30-70 см бўлиб ўсадиган кўп йиллик ўсимликдир. Пояси бир нечта, кўп тукли, пояси атрофга ёйилиб ўсади. Оқ сарғиш гуллари пояда якка-якка ўрнашган. Меваси шарсимон, кўп уруғли. У эрта баҳордан ўса бошлайди.
Иссириқнинг табобатдаги ўрни ҳақида гапирадиган бўлсак, сир эмаски бу ўсимлик “табиат гавҳарларидан” бири ҳисобланади. У табобатда кенг миқёсда ишлатилади. Ўсимликнинг бундай кенг миқёсда ишлатилишига сабаб, унинг таркибида алкалоидлар, пеганол, пеганидин, гармин, гармалин, турли мойлар, ошловчи моддаларнинг мавжудлигидир. Юқоридаги моддалардан мисол тариқасида оладиган бўлсак, гармин асаб тизимини тинчлантиради, бош мия яллиғланиш асорати – қалтирашни даволашда ва ухлатувчи модда (дори) сифатида ишлатилган.
Энди эса қандай ҳолатларда исириқдан фойдаланган ҳолатда дарддан фориғ бўлиш мумкинлигини бирма-бир санаб ўтсак (Қанча санасак ҳам саноғига етиш қийин Ж)
- Исириқ ўтини куйдириб, бироз ҳидланса бош оғриғИ йўқолади;
- Исириқ уруғИ қайнатмаси нафас олиши қийинлашганда , нафас қисишида зиғир уруғи билан билан арааштириб ичилса юқоридаги дардларга даво бўлади;
- Исириқнинг шоналаш даврида олинадиган ўти ва уруғлари даволашда анча самарали ҳисобланади;
- Исириқни тинчлантирувчи восита сифатида ҳам қўллаш мумкин. Бу хусусияти уйқусизликда ажойиб фойда беради;
- Ўсимликнинг шираси – катаракда анча самара беради (Қайнатмаси билан юз ювилади);
- Уй-жойларни дезинфексия қилиш мақсадида тутатиб қўйиш мумкин;
- Исириқнинг сут шираси тиббий пахтага шимдирилиб, қичимадан қийналган жойларга 10 кун давомида давомида суртилса, қичимани тузатади;
- Юрак фаолиятини яхшилш мақсадида исириқ уруғИ, седана, камфора, мурч, петрушка, қора зира, заъфарон тенг миқдорда олиниб, аралаштирилади. Ҳамда асал ёки шакер қўшилиб кунига бир маҳал ичилади;
- Ич дам бўлганда исириқга, петрушка уруғини ҳамда ялпиз, занжабил кабиларни аралштирилиб ичилса, шифо бўлади;
Исириқ пешоб ҳайдовчи, тиш оғриғи, терлатувчи, гриппни олдини олувчи, ошқозон-ичак тизими касалликларини даволовчи хусусиятлари ҳам мавжуд!