Сут
Сутни албатта 5 даражадан юқори бўлмаган ҳароратда сақлаш лозим. Шунинг учун уни совуткичнинг эшигига жойлаштириш нотўғри. Чунки совуткичнинг бу қисмида ҳарорат ҳар доим баландроқ бўлади ва биз унинг эшигини очганимизда унга хонадаги иссиқ ҳарорат ҳам киради. Шунинг учун уни узоқроқдаги токчада сақланг. Қолаверса, сутни бир ҳафтадан ортиқ сақламанг.
Пишлоқлар
Қаттиқ пишлоқлар сут каби муздек ҳароратни талаб қилмайди. Агар пишлоғингиз яхши ўралган бўлса, уни совуткичнинг исталган қисмида уч-тўрт ҳафтагача сақлаш мумкин.
Творог
Творогни зинҳор бир ҳафтадан ортиқ сақлаш мумкин эмас. Шу билан бирга уларни ҳам худди сут каби совуткичнинг ўртароқ қисмида жойлашган жавонига жойлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Йогурт
Йогурт қандай қутида, хоҳ у қопқоқли картон қути ёки юмшоқ пакетда сақланмасин, уни бир ҳафтадан ортиқ сақлаш мумкин эмас. Совуткичда уни сутнинг олдига жойлаштириш керак.
Тухум