Сочларингиз нега секин ўсади?
- Муаллиф: Мирзахаджаева Севара Адилхаджаевна
- Тоифа: Гўзаллик ва саломатлик
- 2015-09-16 09:40:48
- 0
- 0
- 6742
- Соғлом сочлар бир ойда 5 см гача ўсиши лозим, лекин қайсидир сабабларга кўра улар жуда секин ўсиб, бир ойда 1 см гача ҳам ўсиши мумкин. Тўғри овқатланиш соч илдизларини мустаҳкамлабгина қолмай, уларнинг тўкилишини олдини олиши ҳам мумкин, дейди трихолог ва диетологлар. Сочлар соғлом ва бақувват бўлиши учун қандай овқатланиш мақсадга мувофиқ? Буни билиб олишингиз мумкин
Сочлар учун энг яхши парҳез — кальций, темир моддаси, кўкатлар ва баргли сабзавотлар, денгиз кароми ва бошқа витамин ҳамда минералларга бой маҳсулотлар истеъмолидир.
Шу билан бирга сочларни тез муддатда қалин ва жилокор бўлишига ваъда берувчи дори воситаларини эҳтиёткорлик билан қабул қилиш жоиз.
Сабаби, айрим витаминларнинг меъёрдан зиёди сочлар тўкилишига олиб келади, масалан А витамини.
Сочлар мустаҳкамлиги учун парҳез
Сочларни мустаҳкамловчи 11 маҳсулот
Лосось ва бошқа ёғли балиқ турлари. Лосось политўйинмаган ёғли кислота омега-3 билан тўйинган бўлиб, бош териси соғлиғи учуг жуда муҳимдир. Шунингдек, лосось оқсилнинг энг яхши манбасидир. Унинг таркибида В12 витаимини ҳамда темир моддаси бўлиб, сочларни озиқлантиради ва мустаҳкамлайди. Агар сиз гўштли маҳсулотлар истеъмолидан йироқ бўлсангиз, ҳар куни 1-2 ошқошиқдан зиғир мойини таомномангизга қўшинг. Зиғир йғи — ёғли кислоталарнинг ўсимлик манбасидир.
Организм учун муҳим ёғлар истеъмол қилинг. Баъзи мойлар соғлом турмуш тарзи ҳамда сочлар шиддат билан ўсиши учун зарурдир. Мойлар эса айнан шу натижани беради.
* Ёғлар овқатланиш рационингиздаги барча витамин ва минералларни, шунингдек, А, D, Е ҳамда К организмга сингишида ёрдам беради.
* Тўғри ёғлар истеъмол қилинг. Таомномангиздан тўйинган ёғларни четлатиб ташланг. Омега-3 мойини истеъмол қилинг. Ушбу мой денгиз маҳсулотлари ҳамда ўсимлик ёғларида бўлади.
* Айнан шу сабабга кўра В қитаминини қабули ҳам фойдали бўлиб, бу витаминлар балиқ мойида бўлади.
Кўк ўсимликлар. Сочлар яшил ва баргли сабзавотларга муҳтождир. Масалан, исмалоқ ва брокколи А ҳамда С витаминларига жуда бой бўлиб, организм етарли даражада мой ишлаб чиқариши учун зарурдир. Тўқ яшил рангдаги ўйимликлар, шунингдек, сочларингизни темир моддаси ҳамда кальция билан тўйинтириб, уларни жилокор бўлишида ёрдам беради.
Дуккаклилар. Фасоль,
ловия ҳамда ясмиқ сочлар мустаҳкамлиги учун жуда зарурдир. Улар нафақат оқсил
манбаи балки темир, цинк ва биотинга ҳам жуда бойдир. Баъзида сочлар айнан биотин танқислиги туфайли синувчан ва сийрак
бўлиб қолади. Диетологлар ҳар ҳафта 3 пиёладан кам бўлмаган миқдорда фасоль ёки
ясмиқ ейиш лозимлигини айтишади.
Ёнғоқлар. Сиз ёнғоқ
еб турасизми? Сочларингиз қалин ва соғлом бўлишини истасангиз, ёнғоқни мунтазам
равишда истеъмол қилиб туринг. Оддий думалоқ ёнғоқ таркибида омега-3 ёғли
кислоталардан бири альфа-линоленкислотаси бўлиб, сочлар ҳолатини яхшилайди.
Кешью ҳамда бодом таркибида эса жуда катта миқдорда цинк мавжуд. Шу сабабли соч тўкилишига сабаб бўлувчи цинк танқислигида
жуда фойдалидир. Айнан шу сабабли сочларни мустаҳкамлаш истагида бўлсангиз,
овқатланиш таркибингизга ёнғоқларни қўшишни унутманг.
Парранда гўшти. Товуқ ёки
курка гўшти — оқсил манбаи бўлиб, сочларни жуда яхши мустаҳкамлайди. Оқсил танқислигидан сочлар синувчан ва сийрак ҳолатга
келиб, натижада сочлар заиф ва ранги хира бўлиб қолади. парранда гўшти юқори
даражали био воситаларга тўйинган темир моддасига бой бўлиб, организм жуда яхши
қабул қилиб олади ва айнан шу жиҳатлари билан юқори баҳоланади.
Тухум. Сочлар мустаҳкамлиги учун тухум енгил пишириладими, қаттиқ қилиб қайнатиладими — қандай пиширилганлиги аҳамиятсиз. Тухум — оқсилнинг энг катта манбаидир. Шу билан бирга ушбу маҳсулот таркибида биотин ҳамда В12 витамини жуда кўп миқдорда бўлиб, улар гўзаллик оғуқаси ҳисобланади.
Бутун дон. Йирик дондан тайёрланган
буғдой унидан пиширилга нон қатор витамин ҳамда минераллар билан тўйинган
бўлиб, сочнинг
соғлом кўринишида етарлича ўрни бор. Аввало, юқори миқдордаги
цинк, темир ва В гуруҳи витаминлари боис ижобий таъсир кўрсатади.
Сутли маҳсулотлар. Сут ва
йогурт кальцийга серобдир ва соч ўсиши ҳам мустаҳкамлигида жуда фойдаси катта.
Шунингдек, сутли маҳсулотларда оқсил манбаси саналмиш зардоб ҳамда казеин
мавжуддир. Шу билан бирга йогурт ва творог кун давомида еб туриш учун жуда
фойдали. Бу маҳсулотлар қаторига ёнғоқ қўшсангиз, сочларингиз
жилосини ошириши тайин.
Сабзи. Сабзи гўзаллик, бош териси ва яхши кўриш қобилияти учун зарур А витаминига жуда бойлиги ҳеч кимга сир эмас. Бош териси қанчалик соғлом бўлса, сочлар ҳам шунчалик жилокор ва мустаҳкам бўлади. Шундай экан, таомномангиз қаторига сабзини ҳам киритишни унутманг.
С витамини. Ушбу витамин анқислиги
сочларни сийрак ва синувчан ҳолатга келтиради.
* С витамини ёрдамида организмимиз коллаген моддасини ишлаб чиқаради, бу
эса ўз ўрнида соч ўсишида жуда муҳимдир. С витамини шунингдек, темир моддаси
ишлаб чиқишига ҳам ёрдам беради.
* Организм бетиним равишда С витаминини ишлаб чиқаришга мойил эмас.
Шунинг учун ушбу витаминни организмга маҳсулотлар ёрдамида олиб киринг. Қовун,
цитрус, брокколи, лимон, булғори, исмалоқ ва бошқа С витаминига бой
маҳсулотларни канда қилманг.
* Кунлик С витамиининг меъёри ёш болаларга 45 мг, 14-18 ёшли балоғат
ёшидагилар учун эса 70 мг ва катта ёшлилар учун 75-90 мг.