Шолғомнинг шифобахшлиги
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тоифа: Гўзаллик ва саломатлик
- 2016-07-22 13:36:34
- 0
- 0
- 7626
Шолғом халқ орасида қадимдан қатор касалликларга даво сифатида қўлланиб келинади. Шолғомдан халқ тиббиётида ўпка нафас йўли билан боғлиқ бўлган касалликларни даволашда, ҳарорат хуруж қилганда, юрак бетоқатлигида фойдаланилган. Унинг қайнатиб пиширилгани, шунингдек шарбат қайнатмаси нафас қисиш, кўксов ҳасталигига қарши даво сифатида тавсия этилади. Шолғомнинг қуруқ ёки орасига сариғ билан асал солиб, қўрда ёки қасқонда пиширилгани кўкракни юмшатади. Уй шароитида шолғомдан қуйидагича доривор тайёрлаш мумкин: икки ош қошиқ миқдорида майдаланган шолғом бир стакан(200 грамм) қайноқ сувга солиниб, 15 минут давомида қайнатилади.
Юқоридаги касалликларга қарши даво сифатида чорак стакан ичиб турилади ёки бир стакан қайнатмани уйқудан олдин истеъмол қилиниши лозим бўлади.
Шолғомнинг қайнатиб пиширилганини эзилган ҳолда подагра хасталиги натижасида озор топган жойларга босиб қўйиш дардга даво бўлади. Қайнатма суви билан оғиз ғарғара этиладиган бўлса, томоқ оғриғИ, шунигдек тишларнинг лўққиллаб оғришига тасалли беради.
Илмий тиббиётда текширилишича, шолғом таркибида мавжуд бўлган глюкоза пиширлиши жараёнида хантал мойига айланади. Хантал мойи ўз навбатида иштаҳа очиб, асабни тинчлантиради.