Соданинг ажойиб 11 хусусияти
- Муаллиф: Мирзахаджаева Севара Адилхаджаевна
- Тоифа: Бувиларимиз маслаҳати
- 2015-09-16 11:35:28
- 0
- 0
- 43996
Ҳар бир инсон
содани ёшлигиданоқ эслайди. Бувиларимиз ва оналаримиз уни пишириқларга
солишган, идиш ювишда фойдаланишган. Ҳозирги кунда тозаловчи воситалар турли
хил, шу сабаблими, содадан жуда камдан-кам одам фойдаланади. Лекин соданинг сиз
эшитмаган бошқа хусусиятлари ҳам кўпгина.
1. Озуқа
содаси барча ҳидлардан ҳалос этади. Масалан, совутгич, ахлат қутиси, пояфзал
жавони дейсизми, ёқимсиз ҳиддан қутилиш учун, шунчаки керакли жойга содани
сепиб қўйсангиз кифоя.
2. Содадан
антацид ўрнида фойдаланилади, яъни ошқозонда кислота даражасини камайтиради. Жиғилдон
қайнашида бир чойқошиқ озуқа содасини бир стакан сувда аралаштириб олиш лозим. Бироқ
бу мақсадда содадан ҳаддан зиёд кўп фойдаланиш мумкин эмаслигини инобатга олиш
зарур.
3. Озуқа
содаси ванналар учун мўлжалланган қиммат тузлар ўрнини боса олади. Бундай ванна
яллиғланишларни олдини олишда яхши натижага эга бўлади. Агар сиз толиқиб,
асабларингиз ҳам чарчаган бўлса, бир неча ошқошиқ ўсимлик содасини сув
тўлдирилган ваннага сепинг ва бир неча томчи сизга ёқадиган эфир мойидан
томизинг. Натижанинг самараси сизни кўп куттирмайди. Бундай ваннани қабул
қилгач, терингиз юмшаганини ва силлиқлашганини сезасиз, шу билан бирга тинчланасиз
ҳам.
4. Сода
ёрдамида, деярли барча жойни тозалаш мумкин: қошиқ ва санчқилар, раковина,
ванна, кафель ва газ плитаси. Ушбу восита жуда натижакор ва мутлақо экологик. Унинг
ёрдамида қаҳва ва чойдан қолган барча қолдиқларни тозалаш мумкин.
5. Мушугингиз
ёки кучугингизни чўмилтириш керак бўлса, сувга бироз сода қўшиб чайинтиринг ва
тароқда тараб юборинг. Бундай муолажадан сўнг уй ҳайвонингиздан ёқимсиз ҳид
келмайди ва туки жилокор бўлади.
6. Кир
ювганда ҳам сувга озгина сода қўшиш мумкин. Бундай вазиятда сода сувни юмшатиб,
рангларни матода сақлаб қолишида ёрдам беради ва кийимларни оқартиради.
7. Керак
бўлганда сода соч учун мўлжалланган шампунь ўрнини боса олади. Бунинг учун
содани сув билан аралаштирганча қуюқ аралашма ҳосил қилинади ва сочларга
суртилади, сўнгра яхшилаб ювиб ташланади. Муолажадан сўнг сочларингиз юмшоқ,
жилокор ва тоза бўлади. Сода сочлардаги лак ва бошқа соч воситалари
қолдиқларидан ҳалос бўлишда ёрдам беради.
8. Сода
— гиламлар тозалашда ажойиб восита саналади. Доғларни кетказиш учун сода ва сув
аралашмасини гилам устига сепиб чиқинг, тахминан 30 дақиқадан сўнг чангютгичда тозалаб
ташланг. Гиламларингизни нафақат тозалайди, балки ёқимсиз ҳидлардан ҳам халом
этади.
9. Ҳовлингизда
ҳовуз борми? Ундай бўлса, сода кислота-ишқорни меъёрга келиришда ёрдам беради. Шунда
ҳовуздаги сувнинг моғорлаши каби муаммоларидан қутуласиз. Шунингдек, сода тери
ва кўз учун зарарсиз, шу сабабли содани чўмилаётган ҳовузга сепишдан қўрқманг.
10. Сода
оловни зумда ўчиради. Шунинг учун уни доим гап печи олдида сақланг. Бирор
нарсани қовураётганингизда ёниб кетса, бир ҳовуч содани устидан сепиб юборинг.
11. Озуқа
содаси тери безовта бўлишида ёрдам беради ва ҳашаротлар чаққанда ҳам қўл
келади. Чивин ёки пашша чаққанда сув ва сода аралашмасидан бўтқа ҳосил қилиб,
саққан ерларига суртиб чиқинг. Ушбу восита ҳатто ари чаққанда ҳам яхши ёрдам
беради.
Ҳомиладорлар диққатига! Сизларга рўзғор содадан унумли фойдаланиш тавия қилинади. Зеро, унинг таркибидаги токсик даражаси умуман йўқ ва бўлажак фарзандингизга умуман зарари бўлмайди.