Кайфиятни кўтарувчи 8 машғулот. Албатта қўллаб кўринг!
- Муаллиф: Pazandaxon
- Тоифа: Бувиларимиз маслаҳати
- 2016-10-21 08:29:07
- 0
- 0
- 8684
1. Ҳаракатда бўлинг
Чарчоқ ва оғриқ билан курашишда жисмоний машқларга тенг келадиган йўқ. Ахар танамиз фаоллашгани сари организм эндорфин — “бахт гормони”, адренолин, серотонин ва дофамин каби гормонларни ишлаб чиқара бошлайди.
2. Қалампир билан дўст тутунинг
Агар таомингизга қалампир қўшиб тановул қилсангиз тахминан 20 дақиқалардан кейин хурсанд бўлишни бошлайсиз. Чунки, организм эндорфин моддасини фаолроқ ишлаб чиқаради. Шундай экан хурсанд бўлишни истасангиз, аччиқ-аччиқ таом енг.
3. Яқинларингизни бағрингизга босинг
Қучоқлашиш чоғида танамиз окситоцин – “меҳр-муҳаббат гормони” оғушида қолади. Шунинг учун кимнидир бағрингизга босганингизда ҳимояланганлик, ишончни ҳис этасиз. Шунингдек бу гормон стрессдан халос этади.
4. Шоколад енг
Ҳа, буни айтмасак ҳам яхши биласиз. Ёдингиздан чиқмасин дедик-да.
5. Қуёш нурлари ғамларингизни аритади
Булутли кунда тунд кайфиятда юришимиз бор гап. Буни қарангки, бобо қуёш етарлича нур сочмаслиги туфайли ўша машҳур бахт гормонлари камроқ ишлаб чиқарилади. Шунинг учун мутахассислар кайфият тушганида очиқ ҳавода, офтоб нуридан баҳраманд бўлиб сайр қилишни тавсия қиладилар.
6. Интернет имкониятларидан фойдаланинг
Кузатувларга ишонадиган бўлсак, интернет тармоғи орқали қизиқарли видеороликларни томоша қилган кишилар 44 фоизгача эътиборини яхшироқ жамларкан.
7. Совға улашинг
Бунинг учун байрам ёки янги йилни кутиб ўтириш шарт эмас. Яқинларига тез-тез совға-салом улашадиган инсонлар ўзларини бошқалардан кўра бахтлироқ ҳис этишади. Чунки совға танлаш жараёнининг ўзиёқ, кейинчалик эса ўша онларни ёдга солувчи хотиралар ҳам асабийликни енгишга ёрдам беради.
8. Санъат шайдосига айланинг
Инсон нигоҳи гўзалликка, айниқса санъат асарига тушганда организм қониқиш гормони – дофомин ишлаб чиқаришни фаоллаштиради. Шундай экан, галлереялар ва турли кўргазмаларга боришга одатланинг. Жуда вақтингиз бўлмаса, атрофингизни, иш столингизни, деворларни ёрқин суратлар билан безатинг.