Витаминлар ва ташқи коринишдаги айрим камчиликлар


Витамин Д етишмовчилигида унинг томчиларини ичиш албатта зарур деб ўйлайсизми?
Демак, сиз витамин Д нинг суткалик эҳтиёж миқдори қанчалик кам эканлигини билмайсиз - иккита энгилгина қайнатилган тухум катта одам учун этарлидир.
Агар витаминлар бўлмаганида… биз уларни балки ўйлаб топган бўлар эдик. Уларсиз биз жудаям ачинарли ҳолатда бўлишимиз мумкин эди - сочларимиз қуриб, тўп бўлиб тўкилиши, тирноқларимиз синиб, теримиз… ўз гўзалигимизни сақлашимиз ва янада баркамоликка етказишимизнинг энг тўғри ва оддий усули бу - гўзаллик витаминларини қабул қилиш. Бинобарин, уларнинг эҳтиёжимиздаги миқдорини озиқ-овқат маҳсулотлари орқали олишимиз мумкин. Қандай қилиб сизнинг организмингизга қайси витамин кераклигини аниқлашингиз мумкин? Бу жуда оддий: ташқаридан оъзингизга қараб коъринг - терингиз, сочларингиз ва тирноқларингиз қайси ҳолатда?

Агар юз териси қуруқлашган бўлса ва қўл теккизилганда пергамент қоғозини эслаца, тирсаклар ва тиззалар ёш филчанинг терисига… ўхшаб қолган бўлса :)
Бу нимани англатади?
Сизга витамин етишмаяпти. Ушбу витамин эпителий клеткаларининг ривожланишига ёрдам беради ва теримизнинг энг биринчи ҳимояловчиси ҳисобланади. Фақат бу эмас, балки витамин А бошқа қатор ҳусусиятларга эга. Унинг етишмовчилигида кўпгина ёқимсиз ҳолатлар келиб чиқиши мумкин. Масалан, кечқурун яҳши кўролмайсиз, ҳар ҳил шамоллашни қўзғатувчи вируслар ва микроблар учун қулай ривожланиш манбаи бўлишингиз мумкин. Сизнинг танангиз ҳар куни 1мг дан кам бўлмаган миқдорда витамин А қабул қилиши керак. Ушбу миқдорни сиз 4 дона тухумдан, 10г жигардан, 60г сариёғдан, 100г лавлагидан, 60г сабзидан, 400г ўрикдан олишингиз мумкин. Агар сиз умуман терингиз дағаллашишини истамасангиз, қўй ва мол ёки бошқа ҳайвон ёғларини ҳам истеъмол қилишингиз керак бўлади, чунки витамин А улар билан жудаям яҳши ўзлаштирилади.
Агар лабиниз четларида кичкина чизиқчалар, юзингизда ҳуснбузар тошмалари бўлса
Бу нимани англатади?
Сизда витамин Б2 этишмаяпти. Айнан шу витамин терига соғлом кўриниш баҳш этади ва ундаги моддалар алмашинуви, ёки бирдан пайдо бўлган ўзгаришларга жавобгар ҳисобланади. Ушбу витаминнинг терини тозалаши биргина ҳусусият эмас. Витамин Б2 нерв тизимининг узлуксизишлаши ва қон ишлаб чиқаришдаги аҳамияти бетакрордир.Витамин Б2 нинг суркалик эҳтиёж миқдори - 3мг. Ушбу миқдор қуйидаги озиқ-овқат маҳсулотларида мавжуд: 150г жигар, 10 дона тухум, 1 литр сут, 800г пишлоқ, 0,5кг творог ва б. Агар озиқ-овқат маҳсулотлари қуёш тиғида сақланса ёки узоқ вақт ҳароратли қайта ишланишда иштрок этса витамин Б2 тез учиб кетиши мумкин. Аммо уни кўп истеъмол қилиб бўлмайди, чунки у танада йиғилиб боради. Яна бир ҳусусияти ушбу витамин ҳайвон оқсилларисиз танага сўрилмайди.

Агар терида қичимали қизилликлар пайдо бўлган бўлса
Бу нимани англатади?
Сизга витамин Б3 ёки никотин кислотаси этишмаяпти. Шуни эслатиб ўтамизки, никотин кислотаси сигарет таркибидаги никотин моддаси билан тубдан фарқ қилади. Никотин кислотаси биринчи ўринда ёғли кислоталарнинг ҳосил бўлишида катта аҳамиятга эга, яъни у терининг таранглигини ва эгилувчанлигини таъминлаб беради. Бундан-да аҳамиятлиси витамин Б3, ёшлик ҳусусиятларига жавобгар бўлган ўсиш гормонларининг танадаги консентрасиясини оширади. Витамин Б3нинг танадаги жиддий этишмовчилиги тери дагъаллашув синдромини келтириб чиқаради. Меъёрдан ортиқ меҳнат фаолиятидаги одамлар, айниқса ушбу витаминга муҳтож бўлишади. Шунингдек, никотин кислотаси асабийлашиш ҳолатларида биринчи ёрдамга келувчилардан саналади. Ҳар куни бизнинг танамиз 25мл витамин Б3га муҳтожлик сезади. Ушбу миқдор 150 г лосос лаҳм гўштида, 250г оқ қўзиқоринда ва 80 г жигарда бўлади.
Агар сизда эрта ажинлар пайдо бўлган бўлса ёки теридаги яралар унча тез битмаётган бўлса
Бу нимани англатади?
Сизда витамин Б6 этишмаяпти. Ушбу витамин танадаги оқсил алмашинувларида, қайта тикланиш жараёнларида иштрок этади, шунинг учун ҳаму ўзининг тикловчи ва ёшартирувчи ҳусусиятлари билан машхурдир. Кунига бор ёғи 6 мг витамин Б6 қабул қилинг ва ўз ташқи кўринишингиздан мамнунликни ҳиз этинг. Ушбу миқдорни сиз 200г сули ёрмасида, 850г тузланган карамда ёки 370г курка гўштидан топасиз. Витамин Б6 алкогол ва никотин билан ўзлаштирилмайди.

Агар сизнинг терингиз қуруқ бўлса ва айрим-айрим жойларда кенгайган томирчалар бўлса, ёки арзимас яралар узоқ вақт қонаса
Бу нимани аннглатади?
Сизга витамин К этишмаяпти. Ушбу витамин қоннинг ивишига жавобгар ҳисобланади. Тезда керакли миқдорда витамин К қабул қилинг ва - ҳеч қандай қуруқ тери энди йўқ.
Тананинг унга бўлган эҳтиёж миқдори микроскопик даражада кам - бор йўғи суткасига 0,07 мг. Агар ушбу миқдорни маҳсулотларга ўгирсак, у - 14г писта ёғида, 40г салат баргида ёки 140г творогда мавжуд. Меню тузаётиб ёдда тутинг, витамин К танада омадли
саёҳат қилиши учун, унга ҳайвон ёғлари билан биргаликда қатиқ ва сариёғ дўст бўлишлари керак

Агар тери "ҳорғин” ва рангпар кўринса
Бу нимани англатади?
Сизга ҳамма витаминлар орасида энг айёр ва маккор витамин Д этишмаётган экан. Бунинг сабаби - биринчидан, ушбу витамин қуёш нури таъсирида мустақил синтезланади, лекин биз экваторда яшамаслигимиз туфайли куз ва қиш кунларида унга катта эҳтиёж сезамиз; Иккинчидан, танамиздаги фосфор ва калсий моддаларининг миқдори ушбу витаминга бевосита боғлиқдир.Сиз балиқ мойини ёқтирмайсизми? Афсус, чунки айнан унда витамин Д катта миқдорда бўлади. Агар ушбу "мазали” маҳсулот билан умуман чиқишмасангиз, балиқнинг ёғлироқ турларини истеъмол қилсангиз бўлади(масалан, скумбрия). Витамин Днинг суткалик эҳтиёж миқдори шунчалик кичкинаки(0,005мг), уни осонгина 2дона қайнатилган тухумдан, икрали биргина бутерброддан олиш мумкин. Витамин Д яҳши ўзлаштирилиши учун унга витамин А,C ва Б лар керак боълади.

Агар сизнинг терингиз яҳшигина қариган ва бунга қўшимча равишда ўзингизда чарчаш, уйқу босиши ва апатияни ҳисетаётган бўлсангиз
Бу нимани англатади? Сизга ёшлик ва гўзаллик элексири бўлган - витамин Э этишмаяпти. Ушбу витамин организмнинг деярли барча жараёнларида иштрок этади - ДНКни эркин радикаллар таъсиридан ҳимоя қилади ва ҳар ҳил ўсимталарнинг ҳосил бўлишидан сақлайди. Статистика маълумотларига кўра, дунёдаги барча одамларда ушбу витамин этишмаслиги кузатилади. Унинг суткалик эҳтиёж миқдори 30мг, лекин жудаям ҳаракат қилинганда ҳам биз фақат 10мгни истеъмол қила оламиз. Бу ноёб "ёшлик элексири”ни қаердан топсак бўлади?
У 50г ўсимлик ёғи ва200г ерёнғоқда мавжуд. Шунга қарамай, уни қўшимча истеъмол қилишга тўғри келади.

Агар сочлар жудаям тез оқараётган, тирноқлар синиб кетаётган бўса ва иштаҳа пасайиб, асабийлашиш кўпаётган бўлса
Бу нимани англатади?
Сизга яҳшигина энергия манбаи бўлган витамин Б1 етишмаяпти. У нафақат тана аъзоларининг "қурилиши”га туртки бўлади, балки нерв тизими ва овқат ҳазм бўлиш тизимларининг фаолиятини қўллаб қувватлайди. Ҳар куни биз кўп ҳам эмас, кам ҳам эмас, балки 1,7мг витамин Б1га эҳтиёж сезамиз. Эрталаб нонуштага ўсган буғдойдан 5 ош қошиқ ёки ёрмали нонни истеъмол қилишни одат қилинг. Фақат мазали овқатларни ҳуш кўрадиганларга дудланган гўшт(250г ёки кўпроқ) истеъмол қ...