Асални нонга суриб ёки чойга қўшиб истеъмол қилишдан ташқари, бошқа қатор маиший ва косметик мақсадларда қўллаш мумкин. Асалнинг сизга қоронғи бўлган баъзи хусусиятлари билан қуйида танишасиз.
Қазғоқдан халос этади
Асал замбуруғга қарши таъсир қила олади. Уни шампунга қўшиб юборсангиз ёки уни мунтазам равишда бошингиз терисига сурсангиз қазғоқ ва бош қичишишидан халос бўласиз.
Бунинг учун 1 ош қошиқ асални 1 чой қошиқ сув билан аралаштиринг ва ушбу аралашмани бош терисига 2 дақиқа давомида суртиб сингдиринг. Сўнг 2 соатга қолдиринг ва илиқ сув билан ювиб ташланг. Буни 2 кунда 1 марта такрорланг.
Терини тозалайди
Уйда тайёрланган асалли скраб терини жуда яхши туширади, ўлик ҳужайраларни йўқ қилади ва юз рангини очади.
Бунинг учун 2 ош қошиқ асални 1 чой қошиқ ош содаси билан аралаштиринг. Терини бироз ҳўллаб, сўнг айлана ҳаракатлар билан терини ишқаланг. Илиқ сув билан яхшилаб ювиб ташланг.
Чандиқлар битиб кетишида ёрдам беради
Асал ярадан қолган изларни тузатади ва тери рангини тиниқлаштиради.
Бунинг учун 1 чой қошиқ асални 1 чой қошиқ кокос ёки зайтун ёғи билан аралаштиринг ҳамда муаммоли жойни айлана ҳаракатлар билан бармоқларингиз учи ёрдамида 1—2 дақиқа давомида массаж қилинг. Устидан иссиқ сочиқни ёпиб қўйинг ва совигунича қолдиринг. Ўар куни такрорланг.
Ҳуснбузарларни даволайди.