Мия озиқланиши учун зарур маҳсулотлар


Ҳар биримиз шундай вазиятга дуч келганмизки, унда калла тўсатдан ишлашдан тўхтайди, қарор қабул қилишда қийинчиликлар юзага келади, англаш қийинлашади, ва ҳатто, хотира сусаяди. Бироқ ваҳимага тушиш керак эмас — фаромушхотирлик ёки мия бироз тормозланиб қолиши ҳар кимда ҳам кузатилиши мумкин. Бироқ мияни “формада ушлаш”, унинг ишини тезлаштириш керак, бунда эса тўғри овқатланиш муҳим рол ўйнайди.



Мия ишини нима ёмонлаштиради?



тўйинган ёғлар
транс ёғлар
ортиқча темир
ортиқча мис
алюминий



Мия ишини нима яхшилайди?



Э витамини
дуккакли ўсимликлар
узум ва қорағат
ширин картошка
Б12 витамини



Шунингдек, жисмоний машқлар, ақлий фаолият ва уйқу ҳам мия фаолиятига ижобий таъсир ўтказади.



Мия яхши ишлашини таъминловчи маҳсулотлар:



Сабзи

morkovnye-nastavleniya

Биз билган оддий сабзи нафақат каротинга бой, балки мияда моддалар алмашинувини ажойиб равишда қўллаб-қувватлайди.

Ананас

Ширин ва кам калорияли ананас озиш учун ажойиб восита ҳисобланади. Шу билан бирга, ундаги C витамини хотирани кучайтиради. Мия фаолиятини яхшилаш учун кунига бир стакан ананас шарбатини ичиш кифоя.



Анжир

f50b47c7b6b1

Бу мева организмга аспиринга ўхшаш таъсир ўтказадиган моддага бой. Шу модда ҳамда анжирдаги эфир мойлари қонни суюлтиради ва миянинг кислород билан таъминланишини яхшилайди.



Зира



Ушбу зиравор таркибидаги эфир мойлари асаб тизимини яхшилайди. Мия юқори фаолликда ишлаши керак бўладиган ҳолатларда зирали чой ичиш зарур. Бунинг учун 2 чой қошиқ зирани янчиб, қайноқ сув билан аралаштириш ва 15—20 дақиқага димлаб қўйиш зарур.

Карам



???? Vol.14 ??????????

Ушбу сабзавот қалқонсимон без фаоллигини пасайтиради. Шу туфайли диққатни бир жойга тўплашни талаб этадиган тадбир олдидан карамли салат истеъмол қилиш тавсия этилади.



Лимон



C витаминига юқори даражада бой бўлгани сабабли лимон ахборот қабул қилишни яхшилайди. Кунига бир стакан лимон шарбати ичиш билан мияни тетиклаштирасиз ва янги маълумотларни ўзлаштириш қобилиятини яхшилайсиз.