Компьютер билан ишлаганда кўзларни қандай асраш мумкин?
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тоифа: Гўзаллик ва саломатлик
- 2015-10-12 16:33:30
- 0
- 0
- 6502
Техас университети
олимлари кўзларга мунтазам
равишда ҳордиқ беришни ва
«20-20-20-20» номини олган усулни
қўллашни тавсия этади.
У жуда оддий – ҳар 20 дақиқада
кўзларни экрандан олиб, 20 сония
давомида компьютердан 20 фут (6
метрга яқин) масофада турган
предметларга қараш керак. Бу пайда
кўзларни камида 20 марта юмиб-
очиш ҳам лозим бўлади.
АҚШлик мутахассисларнинг
фикрича, ана шундай оддий, аммо
самарали ҳаракатлар кўзлар қуриши
ва чарчаши, шунингдек бош ва
бўйин оғриқларидан қочиш
имконини беради. Кондиционерли
хонада ишловчи одамлар ушбу
қурилмага алоҳида эътибор
қаратишлари лозим, чунки у ҳавони
қуритиб юборади, бу эса кўзларда
қуриш ва ачишиш ҳиссини келтириб
чиқаради.
Олимлар ўзлари ишлаб чиққан
усулнинг самарали эканига шубҳа
қилмаяпти ва уни нафақат шахсий
компьютер фойдаланувчиларига,
балки ўзининг кўриш қобилиятини
асрашни хоҳлаган барча кишиларга
тавсия этади