Офисда ўтириб бажариш мумкин бўлган жисмоний машқлар
- Муаллиф: Malika
- Тоифа: Гўзаллик ва саломатлик
- 2015-10-13 12:31:21
- 0
- 0
- 7131
Барчамизда “спорт билан шуғулланиш учун вақт жуда кам”, бироқ шундай машқлар борки, уларни бевосита офисдаёқ бажариш мумкин, шунда юқоридагидек баҳоналар ўтмайди. Уларни бажариб кўринг, шу ондаёқ ўзингизни тетик ҳис қилсангиз, ажаб эмас!
Оёқ мускулларини чўзинг
Стулга ўтиринг (оёқлар ерда) ва битта оёғингизни олдинга кўтаринг, икки сония тутиб туринг. Буни ҳар бир оёғингиз учун 15 мартадан такрорланг.
Белни чўзинг
Стулга тик ўтириб, оёқларни бирлаштиринг. Ўўлларни тепага кўтаринг. Чап қўлни столга туширинг ва ўнг қўл билан стул суянчиғини ушланг. Ўнгга бурилинг ва 10 сония шу ҳолатда туринг. Ўаракатда бошқа йўналишда ҳам такрорланг.
Елкаларингиз чигилини ёзинг
Стулда тўғри ўтиринг, чап қўлингизни пастдан орқага ўтказинг, ўнгини эса тепага кўтариб, елкангиз оша орқага ўтказинг. Ўўлларни бир-бирига чирмаштириб, чўзилинг.
Биқинларни чўзинг
Стулда тик ўтиринг. Чап қўлни кўтариб, ўнг қўл билан чап тирсакни ушланг. Чап қўлни ўнг томонга чўзинг, 10 сонияга қимирламай туринг. Ўўлларни алмаштириб, ҳаракатни такрорланг.
Елкаларни айлантиринг
Тўғри ўтиринг ва куракларни бир-бирига яқинлаштириб, айланма ҳаракатлар қилинг. 12—15 марта такрорланг.
Бўйин мускулларини ҳаракатга келтиринг
Бошингизни қўлларингиз билан “чангаллаб олинг”. Кафтларни пешонага тушириб, бошни орқага итаринг. Бўйин мушаклари билан эса ушбу ҳаракатга бор кучингиз билан қаршилик кўрсатинг. Шундан сўнг кафтларни бошнинг орқа томонига қўйинг ва машқни тескари йўналишда такрорланг.
Гавда мускулларини машқ қилдиринг
Креслонгиз айланадиган бўлса, ундан фойдаланиб, ушбу машқни бажаришингиз мумкин. Тик ўтиринг ва оёқларни ердан кўтаринг, қўлларингиз билан стол чеккасидан ушлаб олинг. Гавда мушакларини тортиб, куч билан бир томондан иккинчи томонга айланинг.
Товонларни айлантиринг
Товонларингизни соат миллари бўйича ва соат милларига қарши айлантириш орқали тўпиқларни машқ қилдиринг. Ўар бир оёқ учун ҳар бир йўналишда 3 мартадан такрорланг.