Тирноқлар соғлиққа алоқадор қандай муаммолар ҳақида сўзлайди?
- Муаллиф: Malika
- Тоифа: Гўзаллик ва саломатлик
- 2015-10-13 12:37:21
- 0
- 0
- 10141
Саломатлик — эътибор қаратилиши керак бўлган энг муҳим нарсадир. Организмнинг қандай аҳволда эканлигини билиш учун вақти-вақти билан шифокор ҳузурига бориб туриш керак. Бироқ соғлиғимиз жойида эканлигини билишнинг бошқа усуллари ҳам бор, чунончи, буни тирноқларга қараб англаб олиш мумкин. Тирноқларнинг кўриниши кўп нарсадан дарак бериши мумкин. Мақолада бу ҳақда батафсил ўқиб оласиз.
Тирноқдаги оқ доғлар организмга баъзи витаминлар (хусусан, А, Э, C), шунингдек, рух, калсий ва темир моддалари етишмаётганини билдиради.
Қават-қават бўлиб кўчаётган тирноқлар замбуруғлар туфайли юзага келадиган касалликлар, моддалар алмашинуви, ҳайз сикли ва тухумдонлар функсияларининг бузилишидан дарак бериши мумкин.
Тирноқлардаги тарам-тарам пушти чизиқлар тирноқ пластинкасининг шикастлангани ёки юрак-қон томир тизимидаги муаммолардан сўзлаши мумкин.
Узунасига тушган тарновчалар организмга суюқлик етишмаганда пайдо бўлади. Шунингдек, бу моддалар алмашинувининг бузилиши ёки бўғимлардаги муаммолар белгиси бўлиши мумкин.
Тирноқлар эгри-букри шаклда бўлса, бу организмда темир етишмаслигидан анемия келиб чиққан, шунингдек, ўпка ёки юракда муаммолар бор демакдир.
Тирноқ пластинкасининг оқ рангда бўлиши жигар хасталиклари ёки ошқозон-ичак йўли муаммоларидан дарак беради.