Парҳезсиз парҳез тутишнинг 10 та усули
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тоифа: Гўзаллик ва саломатлик
- 2015-10-16 16:30:40
- 0
- 0
- 18915
Доктор Стивен Хоукснинг сўзларига кўра организмни қийнаб парҳез тутиш керак эмас ва ҳар бир инсон ўз овқатланиш тартибини тузиб олиб, унга доимий амал қилмоғи лозим. Чунки Стивеннинг ўзи ҳам бир неча йиллар парҳез тутган, аммо натижа бўлмаган, фақатгина ўзи ишлаб чиққан ички ҳиссиёт – озиш методикаси билан 22 кг. га озишга эришди ва бу натижани ҳалигача сақлаб турибди.
Интиутив равишда парҳез тутиш одатий парҳездан фарқ қилади. Чунки одатий парҳезда айрим таомлардан, маҳсулотлардан воз кечишимизга тўғри келади.Организмимиз талаб қилган озиқ овқатларни эса умуман истеъмол қилмасликка ҳам тўғри келади. Интиутив парҳез эса аксинча организм нимани истаса ана шу таомни танввул қилиш керак деган фикрни илгари суради. Чунки инсон организми ўзи учун нима кераклигини жуда яхши билади.
Парҳездан воз кечинг.
Тан олиш керакки, ҳар қандай кўринишдаги парҳез инсон соғлиғи учун зарарли. Парҳез тутиш ва у билан боғлиқ барча китоб, журнал ва газеталарни ўқишни бас қилинг. Интиутив парҳез сизга улардан кўра ростдан ёрдам беришига ишонинг.
Қорнингиз оч қолганда уни эшитинг.
Танангиз учун зарур куч ва углеводлардан иборат таомларни истеъмол қилинг. ҳеч қачон уни ҳаддан ортиқ оч қўйманг. Танангиз учун керакли озиқ моддалар билан дўстлашинг.
Овқатланишингизни аниқ тартибга олишни бас қилинг.
Ичингиздан "Бугун шоколадли торт ема, манти тановул қилма, хамир!", деган овозларга "ЙЎҚ", деб жавоб беринг. Интиутив парҳез тутишни бугундан бошланг.
Овқат билан "дўстлашинг"!
Семиртирадиган маҳсулотларни ҳам керагича тановул қилинг. Семирдим, семираяпман, озишим керак, деган фикрлардан воз кечинг. Дугонангиз сиздан озғин бўлса, сиз ҳам худди шу кг. га етишингиз керак деган эмас.
Таомдан қониқиш ҳиссини туйинг.
Қорнингизни ҳамиша тўқ сақланг. Бу соғлигингиз учун ҳам фойдали, тартибли ва калорияга бой таомларни истеъмол қилиш ҳар хил касалликларни олдини олади. Аммо агар қорнингизни 10 баллик ҳисобда тўяди? деб ҳисобласак, 5-6 баллик таомни истеъмол қилганингиздан сўнг, ликопчангизда таом қолса ҳам, овқат ейишни бас қилинг. Бундан ортиқ балли таом сизга оғирлик қилади.
Ўз соғлиғингизни ҳурмат қилинг.
Ўзингиз ва саломатлигингиз учун энг керакли таомларни, маҳсулотларни кунлик овқатланиш тартибингиз рўйхатига киритинг. Озиш учун эмас, саломатлигингиз учун, ҳамиша соғлом бўлиш учун парҳез тутинг.