Тайёрлаш усули
Творогни чуқурроқ идишга солиб устига шакар, крахмал, кокос ва тухум сариғъни солиб бир хил масса ҳосил бўгунча аралаштирамиз. Тайёр аралашмадан бир хил ҳажмдаги думалоқчаларни ясаб чиқамиз.
Тухум сариғини оқидан ажратамиз ва сариғни шакар ванилин билан яхшилаб аралаштирамиз. Устига эритилган шоколадни қўшиб яна аралаштирамиз.
Унни элаб оламиз. Устига крахмал, разрихлител ва какаони қўшиб аралаштирамиз. Энди иккала аралашмани бирлаштирамиз ва яна яхшилаб аралаштирамиз.
Тухумни оқини 30 гр шакар билан кўпиртириб оламиз. Сўг уни шоколадли аралашмага эҳтиётлик билан қўшиб пастдан тепага қилиб аралаштирамиз. Қолипга пергамент қоғозидан қўйиб творогли шарикларни териб чиқамиз. Устидан эҳтиётлик билан шоколадли аралашмани қуямиз.
Духовкада 180 C° даражада 45-50 дақиқа давомида пишириб оламиз. Пирог пишгач безак сифатида устидан глазур қуямиз.