Картошкали рулет

  • 2015-09-21 16:18:37
  • 0
  • 0
  • 12825

Масаллиқлар

  • товуқ - 300 гр
  • картошка - 6 дона
  • пиёз - 1 дона
  • кунгабоқар ёғи - 1 таъбга кўра
  • саримсоқпиёз - 1 дона
  • ун - 2 ош қошиқ
  • тухум - 2 дона
  • туз - 1 таъбга кўра
  • туйилган қора мурч - 1 таъбга кўра
  • кўкат - 0.5 боғ
  • аччиқ қалампир - 1 дона
  • сметана - 3 ош қошиқ
  • пишлоқ - 300 гр

Тайёрлаш усули

Картошкали хамир тайёрлаймиз: қирғичдан чиқарилган картошкага ун, тухум, туз мурч ва сметана солиб яхшилаб аралаштирилади кейин товада қизиб турган озгина ёғга солиб ингичка қилиб икки тарафини қизартириб пишириб оламиз. Худди лавашдек. Энди фарш тайёрлаймиз: Фарш+пиёз+зираворлар аралаштирилиб юқоридаги картошкали лаваш ўртасига қўйилади ва рулет шаклида ўраб фалга қоғози солинган газ печи листига терилади. Энди рулетлар устидан сметана суриб қирғичдан чиқарилган пишлоқ сепиладива усти яна яхшилаб фалга билан ёпилиб 180 даража иссиқликдаги газ печига 20 дақиқага қўйилади. Сўнг устидаги фалга қоғоз олиниб газ печига иссиқлиги 200 даражага чиқарилади ва яна 10 ёки 15 дақиқа пишириб олинади. Дастурхонга тортишдан аввал памидор, чеснок ва кўкатлардан соус тайёрлаб безаб дастурхонга тортилади. Ёқимли иштаҳа!