Помидорли омлет

  • 2015-09-21 16:29:49
  • 0
  • 0
  • 12104

Масаллиқлар

  • помидор - 500 гр
  • кунгабоқар ёғи - 3 ош қошиқ
  • булғор қалампир - 2 дона
  • саримсоқпиёз - 3 дона
  • тухум - 3 дона
  • туз - 1 таъбга кўра
  • кўкат - 1 боғ
  • кўк пиёз - 1 боғ

Тайёрлаш усули

Помидор ўртача катталикда, булғор қалампири ва саримсоқпиёз эса майда тўғралади. Товада ёғ қиздирилиб пиёз тилларангга киргунча қовурилади ва помидор, булғор қалампири солиб 15 дақиқа қовурилади. Бошқа идишда тухум майда тўғралган кўкатлар ва туз билан яхшилаб аралаштирилади. Сўнгра қовурилаётган махсулотларга тухумли массани қўшиб , аралаштирилиб 5 дақиқа давомида димлаб қўйилади. Бу таомни совуқ ҳолатда ҳам истеъмол қилиш мумкин.