Ширин ютангза

  • 2015-09-21 16:46:24
  • 0
  • 0
  • 6242

Масаллиқлар

  • ун - 1 кг
  • шакар - 50 гр
  • сариёғ - 50 гр
  • сув - 2 стакан
  • туз - 1 чой қошиқ
  • сметана - 200 гр

Тайёрлаш усули

Хамиртуруш билан хамир қорилади. Кўтарилган хамирга шакар ёки қанд упаси қўшиб, зарур бўлса ун ҳам қўшиб роса муштланади. Шакар хамирга роса сингиб ҳамма ёғга тарқаганда тенг иккига бўлиб икки зувала қилинади ва ёйилади. Битта ёймадан йирикроқ (эни 1 см келадиган) угра кесилади, иккинчи ёймадан эса (15х15 см келадиган жилдлар кесилади). Уграни қаймоқ билан қориштириб ҳар бир жилдга керагича солиниб тўрт бурчакли мантига ўхшатиб тугилади. Мана шу махсулотни лаппаги ёғлаган қасқонга қўйиб 20-25 дақиқа давомида пиширасиз. Дастурхонга тортишда юзига сариёғ ёки маскаёғ суриб келтирилади.