Қатлама
- 2015-09-22 12:07:48
- 0
- 0
- 12508
Масаллиқлар
- ун - 3-4 стакан
- сув - 400 мл
- туз - 2 чой қошиқ
- қўй ёғи - 400 гр
Тайёрлаш усули
Оддий хамирдан юпқа ёйиб, ёғда пишириладиган таом. Бошқа шу каби пишириклардан қатламлиги билан ажралиб туради. Қ тайёрлаш учун сув ва туз қўшиб оддий хамир қорилади, каттароқ зувалалар узиб, ўраб, 10—12 минут тиндириб қўйилади. Сўнгра ҳар бир зувала ўқлоғи билан юпқа (1—2 мм) қилиб ёйилади ва ёймага қаймоқ ёки сариёғ, маска ёғи, эритилган қўй ёғидан суртилиб, рулецимон ўралади, ундан 5—6 см ли бўлаклар кесилади. Бўлаклар жўвада алоҳидаалоҳида 0,5—1 см қалинликда ёйилади, қиздирилган қозонда ёки товада атрофига ёғ суртиб, аввал бир томони, сўнгра иккинчи томони қизартириб пиширилади. Баъзан пиштан Қ.нинг юзига таъбга кўра шакар ёки қанд упаси сепилади.