Сомса
- Муаллиф: Mardieva Gulrukh Abdurofi qizi
- Тайёрлаш вақти: 60 дақ.
- Тоифа: Пишириқ
- 2015-09-22 14:48:03
- 0
- 0
- 9839
Масаллиқлар
- қўй гўшти - 0,5 кг
- пиёз - 0,5 кг
- ун - 3 стакан
- сариёғ - 200 гр
- тухум - 1 дона
- сув - 1 стакан
- туз - 1 таъбга кўра
- зира - 1 бир чимдим
- қўй ёғи - 100 гр
Тайёрлаш усули
Авваламбор хамма масаликларни тайёрлаб оламиз. Косамизда 1стакан муздак сувга тузни соламиз. (Туз табга кура солинади), тузни сувда аралаштириб, эритиб оламиз. Тогорачага тухумни чакиб сарик ва окини аралаштириб юборамиз. Тухумни устига косадаги намокобни аралаштирамиз ва ун кушамиз. Ун, туз, тухум ва ундан хамир орамиз. Хамиримиз эластик булиши, кулга ёпишмаслиги керак. Хамиримиз тайёр булгандан сунг устига пакет или сочик ёпиб тиндиргани куйиб куямиз. Хамиримиз тингунча кийма билан шугулланамиз. Куй гуштини туртбурчак шаклида туграб оламиз, куй ёги ёки чарви солиш табга кура. пиёзимизни майдарок килиб туграб оламиз. киймага табга кура туз, зира, мурч кушамиз ва киймамизни аралаштириб юборамиз. Киймани холодилникка олиб куямиз. Хамиримиз тингач, уни ёямиз, хамиримиз калин юпка ёйилиши керак. Товада маргарин ёки сарёгни эритамиз. Сарёг суюк холатга келганда ёйилган хамирга суртилади. Хамир бир текис сарёг билан копланиши керак. хамирни ёглаб булгандан кейин рулет шаклида ураб куйилади. Хамир ёг суртилгандан кейин камида 1 соат тиниши керак. Агар хамир 1 кун давомида турса, хамиримиз катлари янада куп булади. Хамиримз тингандан сунг, рулет шаклидаги хамирни булиб оламиз ва булинган хамирларни битталаб ёйиб ичига кийма солиб тугилади. тугилган сомсаларни духовка листига териб чикамиз ва сомсаларимизни тухум ёки катик билан каттик босмасдан устки тарафига суриб чикамиз. Духовкамиз олдиндан иситилган булиши керак. 180 градусда 40-45 давомида сомсаларимиз пишади. Хамманинг духовкаси хар хил, духовкани градусини узиларникига мослаб оласизлар.
Сомсамиз Тайёр. Ёкимли иштаха.