Окрошка

  • 2015-09-22 15:23:38
  • 2
  • 0
  • 14756

Масаллиқлар

  • қўй гўшти - 300 гр
  • картошка - 2 дона
  • бодринг - 4 дона
  • тухум - 4 дона
  • сув - 0.5 литр
  • кўкат - 1 боғ
  • қатиқ - 1 литр
  • редиска - 1 боғ

Тайёрлаш усули

Ҳаммамизга маълум ва машҳур окрошка. Масаллиқлари жуда оддий ва тайёрланиши ниҳоятда осон. Тўғралган масаллиқларга кефир ёки квас қўшиб совутилади. Агар ях солинса бу мазали ва муздек таомни бир неча дақиқада дастурхонга тортишингиз мумкин. Окрошка тайёрлашнинг бир неча ҳил усуллари бўлиб, биз сизга энг оддийсини тақдим қиламиз. Хамма масаллиқларни майда тўғраб оламиз. Кефир, сув, чеснок, туз ва мурчларни аралаштириб туриб тўғралган масаллиқлар билан аралаштирамиз. Тез совитиш учун идишга ях хам солиш мумкин. Қўшимча: Кефир, сув, туз, мурчли аралашмани олдиндан тайёрлаб совитгичга қўйиб қўйса хам бўлади. Ёки окрошкани бутунлай тайёрлаб олиб совутгичда сақлашингиз ва иссиқда кўчадан келганда мазза қилиб танаввул қилишингиз мумкин.