Тайёрлаш усули
Бу ниҳоятта маззали ва тўйимли шўрвани жўхори ёки унинг корсервасидан тайёрласа бўлади. Бошқа масаллиқлардан пиёз, ун ва сут керак. Шўрвани таъмини янада бойитиш учун таркибига мурч ва сариёғ қўшилади. Бу шўрвани тайёрлаш учун сизга блендер ёки ошхона комбайни керак бўлади.
Пиёзни ўрта оловда ўсимлик ёғида енгил қовуриб олинади. Пиёз қизариб кетмаслиги керак.
Қовурилган пиёзга ун қўшиб...
бир дақиқа давомида яхшилаб аралаштирилади.
Устидан жўхори қўшиб кавлаб туриб, бироз қовуриб оламиз.
Сутни 1/3 қисмини қўшиб яхшилаб аралаштириб олинади.
Қолган сутни ҳам қўшиб 20 дақиқа давомида паст оловда тез тез кавлаб туриб қайнатилади.
Қўшимча: агар жўхори консерваланган бўлса юқоридаги 20 дақиқа ўрнига 10 дақиқада тайёр бўлади.
Тайёр бўлган шўрвани блендердан ўтказиб оламиз.
Блендердан ўтказилган шўрвани майда тешикли элакдан ўтказамиз.
Тайёр шўрвани оловга қўямиз, қайнаб чиққач сариёғ, туз ва мурчларни қўшиб аралаштирамиз ва оловни ўчирамиз.