Тайёрлаш усули
Крем шўрвалар жуда хам майин ва енгил таом бўлиб, соғлом овқатланувчи ва қадди қоматига эътибор қилиб юрадиган аёллар учун айни муддао. Тадқиқотларга кўра оддий овқатдан кўра шундай пюре шўрвалар тез ҳазм бўлиб кетмай одамни узоқ вақт тўқ тутади.
Пиёзни майда тўғраб сариёғ ёки ўсимлик ёғида қовуриб оламиз.
Идишга сув солиб тозаланган ва паррак қилиб тўғралган картошкани солиб 5 минут қайнатамиз.
Карамларни гул бўлакчаларига бўлиб (яхшилаб ювиб) картошкага қўшамиз. Сутни хам солиб 7-10 дақиқа қайнатамиз.
Пиёз, пишган сабзавотларни суви билан блендрда пюре ҳолатига келтирамиз.
Идишига қайтариб солиб қаймоқ, туз, мурч қўшиб, қайнаб чиққач оловни ўчирамиз.
Қўшимча:
Масаллиқларни ва ҳажмини табингизга кўра ўзгартиришингиз мумкун.
Ҳоҳласангиз сабзавотларни фақат сутда қайнатишингиз ёки кўпроқ қаймоқ қўшишингиз ҳам мумкун.