Тайёрлаш усули
Творогни вилка ёрдамида яхшилаб эзинг.
Кетидан ярим стакан шакар қўшиб аралаштиринг, кейин 1 та туҳум солиб аралаштиринг, кетидан сариёғни қирғичдан ўтказиб солинг, ёки сариёғни ҳона иссиқлида юмшатиб солиб аралаштиринг.
Ун солиб, кетидан лимон суви билан ўлдирилган сода қўшинг.
Қаттиққина хамир ҳосил бўлади. Устини ўраб, ҳолодилникка 1 соатга қўйинг.
Хамирни олиб 2-3 мм қалинликда ёйинг, оғзи кенгроқ стакан билан доиралар кесинг, доираларни олиб битта тарафини шакарга ботиринг, иккига таҳлаб яна бир тарафини шакарга ботиринг, яна таҳлаб (учбурчак ҳосил бўлади) яна бир тарафини шакарга ботиринг, шакарли тарафи уст тарафида қоладиган қилиб подносга териб чиқинг.
170 даражада олдиндан иситилган духовкада 30-35 минут давомида пиширинг.