Бананли рулет

  • 2015-09-23 09:59:39
  • 0
  • 0
  • 16662

Масаллиқлар

  • банан - 1 дона
  • ун - 0.5 стакан
  • шакар - 0.5 стакан
  • тухум - 3 дона
  • туз - 0.5 чой қошиқ
  • сметана - 150 гр
  • ванилин - 1 чой қошиқ
  • кокос қириндиси - 2 ош қошиқ

Тайёрлаш усули

Бу рулетни тайёрлаш жуда онсон ва кўп вақт талаб қилмайди, фақатгина ўраш техникасига риоя қилиш кифоя. Рулет ўраганда ёрилиб қолмаслиги учун иссиқлигида сочиққа ўраб қўйиш керак, шунда крем билан ўраганда ёрилиб кетмайди.Бу рулетни фақатгина бананли эмас бошқа мевалар билан ҳам тайёрласангиз бўлади. Олдин туҳум оқини шакар ва ванилин билан бирга кўпиртириб, кейин сариғини бирин-кетин солиб кўпиртирамиз. Ун билан разриҳлителни аралаштириб, туҳумга қўшиб аста секинлик билан қошиқда аралаштирамиз. Духовка листига пергамент қоғоз солиб тайёр аралашмани соламиз ва қошиқда теккислаб чиқамиз. Олдиндан иситилган духовкада 180-200C даражада, 7-10 минут давомида пишириб оламиз. Духовкадан хамирни олиб, тепа тарафини сочиққа келадиган қилиб қўямиз ва хамир совуб қолмасдан аста секинлик билан пергамент қоғозни чиқарамиз ва хамирни тезда сочиққа ўраб қўямиз. Крем учун сливкини миксер ёрдамида шакар билан кўпиртирамиз. Сливки кўпиртираётганда эҳтиёт бўлиш керак, кўп кўпиртирб юборилса суви чиқиб кетади. Ўралган хамирни очиб, орасига крем суриб, банан қўйиб ўраб қўямиз. Устига ҳам крем суриб кокос кукуни билан безаймиз. Тортни ҳолонилникка 3-4 соатга қўйиб, кейин кесиб тортсангиз бўлади.

Теглар: янги