Қирғичдан чиқарилган резаворли пирог

  • 2015-09-25 12:28:10
  • 0
  • 0
  • 13772

Масаллиқлар

  • кунгабоқар ёғи - 50 мл
  • малина - 250 гр
  • ун - 400 гр
  • сариёғ - 250 гр
  • тухум - 5 дона
  • крахмал - 30 гр
  • ванилин - 10 гр
  • шакар упаси - 100 гр

Тайёрлаш усули

Аввало, барча масаллиқлар тайёрлаб олинади.

• Ун қавартма билан аралаштирилиб, кубик шаклида кесиб олинган сариёғ билан комбайнда уваланади. Бу ишни қўлда бажариш ҳам мумкин.

Шакар упаси қўшилиб, яна уваланади.

• Тухум сариғи қўшилади.

• Сўнгра жуда тез ҳаракатлар билан хамир қорилади.

• Қўлда юмшоқ зувала ҳосил қилинади.

• Хамир 2/3 ва 1/3 бўлакка бўлинади.

• Катта зувалача 25/25 сантиметрлик қолипга текис қатламда ёйилади ва целлофанга ўралган қолган икки завала хамир билан 30 дақиқага совутгичга қўйилади.

• Энди қолипга ёйилган хамир 180 даражагача қиздирилган газ печига солиниб, 15-20 дақиқа давомида пиширилади. Хамир енгил тилло рангга кириши лозим. Пишган корж совутилади.

• Энди меренга пиширишга ўтамиз.

Тухум оқи кўпиртирилади, аста-секинлик билан шакар упаси ҳамда ванил шакари қўшилганча 7-12 дақиқа давомида кўпиртиришда давом эттирилади. Тухум оқини кўпиртирар экансиз, меренга тайёрлаётган идишингиз ва кўпиртиргичингиз қуруқ бўлиши кераклигини инобатга олинг.

• Сўнгра асталик билан крахмал сепинг ва озгина кўпиртириб юборинг. Энг охирида ингичка оқимда ўсимлик мойини қўшинг ва обдон кўпиртириб юборинг.

• Совиган корж устига меренгани текис қатламда суртинг. Тўғри тайёрланган меренга, жуда қуюқ ва силлиқ кўринишда бўлиши лозим.


• Меренга текис ётқизилгач, устига бирма-бир малина бўлаклари тахлаб чиқилади. Агар малина музлатилган бўлса, эритишга ҳожат йўқ. Истакка кўра бошқа резаворлардан фойдаланишингиз ҳам мумкин.

Ҳар бир мева меренга ичига босиб чиқилади.

• Музлатгичдан хамир заваласи олиниб, устидан қирғичда чиқарилади.

• Пишириқ 180 даражагача қиздирилган газ печида тахминан 30-40 дақиқа давомида пиширилади. Тайёр пирог енгил тилло рангда бўлиши лозим. Пишириқни безатишдан аввал совутишни унутманг.

• Пирог устига шакар упаси сепиб безатиш мақсадга мувофиқ.