Кўмир-кўмир творогли торт
- Муаллиф: Мирзахаджаева Севара Адилхаджаевна
- Тайёрлаш вақти: 50 дақ.
- Тоифа: Десертлар
- Таомнинг калориялилиги: 6545.8 ккал

- 2015-09-25 14:50:29
- 0
- 0
- 12128


Масаллиқлар
- ун - 400 гр
- шакар - 350 гр
- сариёғ - 250 гр
- тухум - 4 дона
- творог - 500 гр
- сметана - 100 гр
- какао кукуни - 4 ош қошиқ
- крахмал - 3 ош қошиқ
- ваниль шакари - 20 гр
Тайёрлаш усули
1-қадам
Аввало, керакли масаллиқларни тайёрлаб оламиз

2-қадам
Хона ҳароратида эритилган сариёғ ҳамда 150 грамм шакар аралаштириб олинади.

3-қадам
Кетидан ун ҳамда какао қўшилади.

4-қадам
Барча масаллиқлар уваланади.

5-қадам
Творогли аралашмани тайёрлаш учун блендер ёрдамида кичик тезликда творог, 200 грамм шакар, тухум ҳамда сметана қориштириб олинади.

6-қадам
Ушбу аралашмага ваниль шакари ҳамда крахмал қўшилади. Обдон аралаштирилади.

7-қадам
Диаметри 23 сантиметрлик қолипга пергамент қоғози ёйилиб, шоколадлик увоқнинг яримитекис қилиб ётқизилади.

Устидан творогли аралашма қуйилади.

Унинг устидан яна яна шоколадли увоқ сепилади.

10-қадам
Пишириқ 180 даража қиздирилган газ печида 40-45 дақиқа давомида пиширилади. Дастурхонга тортишдан аввал совутилади.







