Қовурма чучвара

  • 2015-09-25 15:32:36
  • 2
  • 0
  • 28347

Масаллиқлар

  • мол гўшти - 400 гр
  • пиёз - 4 дона
  • кунгабоқар ёғи - 500 гр
  • ун - 500 гр
  • тухум - 1 дона
  • сув - 1 стакан
  • туз - 1 бир чимдим
  • туйилган қора мурч - 1 таъбга кўра
  • маргарин - 75 гр

Тайёрлаш усули

Демак, ушбу таомни энг аввало хамир тайёрлашдан бошлаймиз.

Бунинг учун, идишга тухумни чақамиз ва унга илиқ намакоб суви билан олдиндан эритилган маргаринни солиб аралаштирамиз.

Сўнг оз-оздан ун қўшиб, ўртача қаттиқликда хамир қорамиз. Қорилган тайёр хамирни 20-25 дақиқага тиндиришга бир четга олиб қўямиз. Унгача эса чучвараларнинг қиймасини тайёрлашни бошласак ҳам бўлади.

Мол гўшти (ёки қўй гўшти) ва пиёзларни гўшт қиймалагичнинг майда решёткасидан чиқариб оламиз. Сўнг қиймага таъбга кўра, туз ва мурч солиб, яхшилаб қўлда аралаштирган ҳолда мижиймиз. Шунда қийма нисбатан майин чиқади.

Эндиликда эса, қиймани товада қизиб турган ёғда жазлаб олиб, лаганга ёйиб, совутишга қўйинг.

Қиймамиз совугунича хамирни ёйишга ўтамиз. "Қовурма чучвара"нинг хамири ҳам худди оддий чучвараникига ўхшаб юпқа қилиб ёйилади. Фақат ёймадан 5х5х5 см ли жилдлар махсус (тўлқинли) ғилдиракли пичоқда кесиб чиқилади. Кесилган ҳар бир жилдга тайёр қиймадан солиб чиройли чучвараларни тугамиз. Чучвараларни тугишда, хамирни бир-бирига яхшилаб ёпиштиринг. Агар чучваралар номига ёпиштирилган бўлса, қовуриш жараёнида улар титилиб кетади.

Навбат чучвараларни қовуришга етиб келди. Қозонга ёғ солиб, қизигандан кейин оз-оздан чучвараларни қизғиш рангга киргунча ҳамма томонидан қовуриб оламиз. Лаганга тортишда чучвараларн човлида ёғини яхшилаб сирқитиб олинг. Ёки қоғозли салфеткалар устига қўйиб чиқинг. Шунда уларнинг ортиқча ёғидан халос бўласиз.

Дастурхонга тарелкаларга қўйиб тортсангиз бўлди. Энг муҳими бу таомни нафақат иссиқ ҳолида балки совуганидан кейин ҳам бемалол истеъмол қилсангиз бўлади.