Чак-чак

  • 2015-09-25 18:17:27
  • 3
  • 1
  • 45874

Масаллиқлар

  • ун - 300 гр
  • шакар - 1 ош қошиқ
  • тухум - 5 дона
  • асал - 1 стакан
  • ароқ - 2 ош қошиқ
  • туз - 1 бир чимдим
  • сода - 1 бир чимдим

Тайёрлаш усули

Хамир тайёрланиши:

1. Идишга тухумни чақиб, туз, сода, коньяк (ёки ароқ) ва шакар солиб аралаштирамиз.

2. Ҳаммасини аралаштириб бўлгандан сўнг, оз-оздан элакдан ўтказилган унни солиб, юмшоқ хамир қорамиз. Энг муҳими унни солишда эҳтиёт бўлинг. Агарда хамирни қаттиқ олиб қўйсангиз, ёйишда жуда ҳам қийналасиз (Буни ўзимдан биламан). Тайёр хамирни озиқ-овқат плёнкасига ўраб, устидан сочиқ ёпиб, 1 соат тиндиришга қўямиз.


3. Кейин тайёр хамирни юпқа қилиб, ёйиб, ғилдиракли пичоқ ёрдамида (расмда кўрсатилган, қандай номланишини афсуски билмайман) кенглиги 2-2,5 см келадиган ленталарни кесамиз. Ўз навбатида ленталарни эса, ромбик шаклларида кесиб чиқамиз.

4. Қозонда ёғни яхшилаб қиздириб оламиз. Қизигандан сўнг оловни ўрта даражага тушириб, оз-оздан хамирни қизғиш тусга киргунича тез-тез қовуриб оламиз (5 сония етади). Човли ёрдамида ёғини яхшилаб сирқитиб, катта тоғорага совуши учун солиб қўямиз. Унгача сиропимизни ҳам тайёрлашни бошласак бўлади.

5. Идишга асал ва шакарни (1х1) солиб, паст оловда шакари эригунча доимий тарзда аралаштириб турамиз. Шакар куйиб кетмаслигига ахамият беринг. Чак-чакни еганда сачиқ бўлиб, оғизга ёпишмаслиги учун асални нисбатан суюғини олинг.

6. Кейин қозон тагига оловни ёқиб, озгинадан қовурилган хамирни солиб, устидан сиропни қуямиз. Шундан сўнг, кафкир ёрдамида асат-секинлик билан аралаштириб, ликопларга тақсимлаб чиқамиз. Шакл беришда қўлларингизни совуқ сувга ботирсангиз, қайноқ асал қўлларингизга ёпишмайди.Ҳоҳишга қараб чак-чак устини ёнғоқ билан безатишингиз мумкин. Агарда уйингизда ёнғоқ бўлмаса, бу муаммо эмас. Кокос стружкаларини сепиб чиқсангиз ҳам бўлади.

Ёқимли иштаҳа!



Изоҳ

  • Был очень вкусный чак-чак
    ёзилган 11:51 28.09.2015