Хуштаъм товуқли рулет

  • 2015-09-29 10:44:18
  • 0
  • 0
  • 9898

Масаллиқлар

  • саримсоқпиёз - 1 дона
  • тухум - 1 дона
  • туз - 1 бир чимдим
  • туйилган қора мурч - 1 бир чимдим
  • кунжут - 1 ош қошиқ
  • тимиан - 1 таъбга кўра
  • қатлама хамир - 400-450 гр
  • товуқ сони - 8 дона
  • пишлоқ тилими - 8 дона

Тайёрлаш усули

Аввало, барча масаллиқлар тайёрлаб олинади.


Товуқнинг сон қисми ажратиб олинади ва яхшилаб ювилиб, қуритишга қўйилади. Кейин туз, мурч, майдаланган саримсоқ ҳамда тимиан сепилиб, мариновка қилинади.

Тиндирилган хамир стол устида ун сепиб ёйилади ва узунасига эни 1,5 см қалинликда тасмалар кесиб олинади.




Ҳар бир соннинг териси остига бир бўлакдан пишлоқ қўйиб чиқилади.



Ҳар бир сон атрофи хамир билан ўралади (тахминан 5-6 ўрам).



Рулетлар листга тахланади.



Устига тухум суртилиб, кунжут сепилади. Сўнгра 180 ҳароратгача қиздирилган газ печида 40-50 дақиқа давомида пиширилади.



Тайёр.



Ушбу таомни сабзавотли салат ёки гарнир билан дастурхонга тортиш мумкин.