Маргаритка

  • 2015-09-29 11:58:15
  • 0
  • 0
  • 7464

Масаллиқлар

  • ун - 6 стакан
  • сариёғ - 500 гр
  • тухум - 6 дона
  • сода - 1 бир чимдим
  • сметана - 0.5 литр
  • ванилин - 1 бир чимдим
  • майиз - 300 гр
  • ёнғоқ - 300 гр

Тайёрлаш усули

Маргаритка жуда ажойиб пишириқ. Паҳлаванинг бўлакларга бўлиниб тайёрланган тури дейишимиз ҳам мумкин. Ўзингиз тайёрлаб кўринг ва мазасига баҳо беринг. Стол устига ёки каттароқ идишга ун ёйилади ва маргарин қирғичдан чиқарилади. Пичоқда маргарин ва ун аралаштирилиб яхшилаб қориштирилади. Маргарин увоқ бўлиб қоришгандан сўнг тухум сариғи ,сметана ва чимдим сода, ванилин солиниб яна пичоқда қориштиришда давом этилади. Ҳамир ҳолига келганида ҳамир усти ёпилиб музлатгичга 2 соат тиндирилади. Музлатгичдан ҳамир олиниб, 6 боълакга бўлинади ва яна ярим соат музлатгичга қўйилади. Ҳамир музлатгичдалиги пайтида тухум оқи кўпиртирилиб 1 ст шакар солинади ва безе масса ҳосил қилинади. 1 та ҳамир бўлагини музлатгичдан олиб ўртача юпқаликда ёйилади (таҳминан 0,5-1 cm қалинликда) ва безе масса 2-3 ош қошиқ солинади ( ҳамирни қоплаши керак). Безе масса устидан ёнгъоқ (майдароқ бўлакларга бўлган маъқул) ва магиз сепилади. Ҳамир ўралиб , бўлаклар кесилади ( 4-5 cm қалинликдаги бўлаклар ҳосил қилинади). Ёғланган листга ёки пишириқ қоғози қўйилган листга Маргариткалар терилади ва ўрта оловда (180C/ 350Ф) 25-30 дақиқа ёки пушти рангга келгунча пишириб олинади. 1 ош қошиқ асалга озгина сарёғ солиб сироп тайёрланади ва Маргариткалар пишиб чиқанидан сўнг сурилиб яна 2-3 дақиқа газ духовкасига қўйилади. ( Маргариткалар усти ялтиллаши учун).

Теглар: духовка ширин