Чойли пирог

  • 2015-09-29 14:54:58
  • 0
  • 0
  • 14921

Масаллиқлар

  • кунгабоқар ёғи - 200 гр
  • ун - 400 гр
  • шакар - 400 гр
  • тухум - 4 дона
  • чой (кўк) - 1 стакан
  • какао кукуни - 4 ош қошиқ
  • қавартма - 1 ош қошиқ

Тайёрлаш усули

Чойли пирог жуда осон ва мазали. Бошқа пишириқлардан фарқли бу пирогга чой ҳам қўшилади. Духовкани ўрта оловда ёқилади. Унга разрихлителни солиб аралаштирилади ва идишга барча масаллиқлар кетма-кетликда солинади. Ҳамма масаллиқларни яхшилаб аралаштириб қуюқ масса ҳосил қилинади. Пирог пиширмоқчи боълган қолипга сарёғ ёки маргарин суртилади ва пирог массасини қуйиб қизиб турган духовкага 45-50 дақиқа ёки чўп тиқилганда ёпишмайдиган ҳолатга келгунча пиширилади. Пирог пишгандан сўнг соутилади. Совутилган пирог устидан эритилган шоколад қуйилади ва ёнғоқ сепилади.