Балиқ гўштли котлет
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тайёрлаш вақти: 20 дақ.
- Тоифа: Нонушта
- Таомнинг калориялилиги: 9915 ккал
- 2015-09-30 11:48:24
- 0
- 0
- 8714
Масаллиқлар
- кунгабоқар ёғи - 0.25 литр
- тухум - 3 дона
- туз - 1 чой қошиқ
- кўкат - 0.5 боғ
- балиқ - 500 гр
- зиравор - 1 чой қошиқ
Тайёрлаш усули
Горбуша балиқ гўштини майдалаб тўғраймиз.
Тухумни алоҳида идишда аралаштириб олиб, аралашмага майда тўралган бирорта кўкат ва горбуша гўштини ва туз, зираворларни солиб аралаштирамиз.
Паст оловда қизиган ёққа аралашмадан қошиқда олиб соламиз ва ҳар бир томонини 5-7дақиқадан қизартириб пишириб оламиз.