Беҳи дўлма

  • Муаллиф: Malika
  • Тайёрлаш вақти: 60 дақ.
  • Тоифа: Қуюқ овқатлар
  • Таомнинг калориялилиги: 3112.65 ккал
  • 2015-09-30 13:04:52
  • 0
  • 0
  • 6123

Масаллиқлар

  • пиёз - 1-2 дона
  • помидор - 0,5 дона
  • саримсоқпиёз - 1 дона
  • туз - 2 бир чимдим
  • зира - 1 бир чимдим
  • кўкат - 1 боғ
  • туршак - 10-12 дона
  • қизил булғор қалампир - 0,5 дона
  • беҳи - 3-4 дона

Тайёрлаш усули

Ушбу таом асосан куз ва қиш мавсумларида тайёрланади. Балки бу таомни диёримизни барча вилоятларида учратмаслик мумкин. Лекин аминманки бу сафидаги рецептдан сўнг ҳар бир юртдошимиз ушбу мазали таомдан баҳраманд бўла оладилар.

Бу таом дастурхонимиз безаги бўлибгина қолмасдан, дармондориларга бой тансиқ таомлардан ҳисобланади.

Сабзавотлар майда кубик шаклида тўғралади, қийма (чарви ёғи ёки сариёғни тўғраб), ошкўкат ва туз, зираворларни қўшиб, қориштирилади. Сўнгра беҳини иккига бўлиб, ичи ўйиб тозаланади ва ичи қийма билан тўлдирилади.

Одатда дўлмаларни қозонга теришдан олдин остига сабзавотлар териш кузатилади, бу нарса аввало дўлмани беозор пишишини таъминласа, иккинчидан дўлмага ажойиб бир гарнир бўлади. Биз ҳам одатга хилоф қилмай беҳи дўлма остига қўлимизга илинган сабзавотларни остига тердик. Сабзавотларга озроқ ўсимлик ёғи, туз ва зираворлар қўшиб аралаштириб юборса, таомнинг янада мазали чиқишига сабаб бўлади.

Қозонга аввал сабзавотлар терилиб устига дўлмалар қўйиб чиқилади (Биз одатдагидан фарқли ўлароқ қозон ўрнига сопол идишдан фойдаландик).

Сўнгра тахминан бир пиёла сув қуйиб устини ёпиб 40-50 дақиқа мобайнида паст оловда димлаб пиширилади.

Таом пишгандан сўнг таъбга кўра безатиб дастурхонга тортиқ қилиш мумкин.

ЁҚИМЛИ ИШТАҲА!